December 18, 2019
Адлия органларида "Очиқ эшиклар куни".
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг декабрь ойи "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" этиб белгиланган. Шу муносабат
билан, Наманган вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар томонидан " 9 декабрь-Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни"га бағишланган бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг декабрь ойи давомида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан адлия бўлимлари биноларида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилмоқда.
Тадбир давомида фуқароларга адлия идораларининг иш жойлари ва хизмат фаолияти билан яқиндан танишиб чиқиш учун барча шароитлар таъминланмоқда.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими