March 25, 2020

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг 2020 йил 24 мартдаги 9-шт-сон буйруғига асосан Рашитхон Касимханович Хўжаханов Палатанинг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Жорий йилнинг 25 март куни Палатанинг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси вилоят адлия бошқармаси томонидан 270-b-сон билан давлат рўйхатига олинди ва бошқарма бошлиғи Р.Хўжахановга давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома топширилди.

Ҳудудий бошқарманинг Низомига асосан нотариусларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода қилиш ҳамда нотариат институтини янада ривожланишига кўмаклашиш бошқарманинг асосий мақсади ҳисобланади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими