February 7, 2020

Навбатдаги "Ҳуқуқий таълим соати".

Жорий йилнинг 7 февраль куни Наманган вилоят адлия бошқармасида ходимлар ҳамда вилоят ва шаҳар ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари иштирокида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган "Ҳуқуқий таълим соати" ташкил этилди.

Тадбирни бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Исматиллаев Улуғбек Тохиржонович очиб берар экан, жамиятимизда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини англаш нечоғлик муҳимлигини, бу борада давлат ташкилотлари ва муассасаларининг юридик хизмат ходимлари ўз ташкилотларида

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ходимларга етказиб бориши ва бу билан ходимларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга эришиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Наима Ядигарова иштирокчиларга қонунчиликдаги янгиликлар тўғрисида ахборот бериб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтди.

Тадбир сўнгида, бошқарма бошлиғиинг биринчи ўринбосари томонидан юридик хизмат ходимларига махсус унвон-мартаба даражаларини топширилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими