October 10

АНДИЖОН ТУМАНИДА ЭНEРГИЯ РEСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ҲАМДА МУҚОБИЛ ЭНEРГИЯ МАНБАЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАҚСАДИДА СEМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугун вилоятимизда “Энергия ресурсларидан фойдаланишда исрофгарчиликни олдини олиш, иқтисодиёт тармоқлари объектларида энергия самарадорлигини ошириш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни тизимли йўлга қўйиш” мақсадида Андижон вилоят ҳокимлиги, вилоят Прокуратураси, "Ўзэнергоинспекция" Андижон ҳудудий бўлими ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” Андижон ҳудудий филиали томонидан кўргазмали семинар ташкил этилди.

Ушбу семинарда вилоятимизда ҳамда Андижон туманида энг йирик электр энергия истеъмол қилувчи корхона, ташкилот, муассасалар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари иштирок этди ва уларга мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларини, ижтимоий соҳа объектларини, аҳоли хонадонларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, мавжуд энергия ресурсларини тежаш, улардан оқилона фойдаланиш, айниқса, муқобил энергия турларидан фойдаланишни йўлга қўйишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Шунингдек, семинарда мутахассислар томонидан мамлакатимизда яшил энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича аҳоли учун қатор имтиёзлар жорий этилганлиги, ишлаб чиқариш корхоналарига қуёш панеллари ўрнатишнинг афзалликлари хусусида иштирокчиларга маълумотлар берилди ва мавзуга оид кўргазмалар намойиш этилди.

Якунда 15 дан ортиқ қуёш панел маҳсулотлари билан таъминловчи корхоналар ўз маҳсулотлари билан қатнашиб, бир нечта тадбиркорлар билан ҳамкорликда қуёш панеллари ўрнатиш бўййича шартнома имзоладилар.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ