Сайёр қабул давомида...
Аҳоли муаммоларини жойларда ўрганиб, аҳолига ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида Шўрчи туман адлия бўлими ходимлари томонидан сайёр қабуллар режа график асосида ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 15 феврал куни ана шундай қабуллардан бири туманинг энг олис ҳудудларидан бири бўлган "Хушчекка" шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилди. Сайёр қабулда фуқаролар томонидан билдирилган муаммолар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш бериш билан бирга, маҳаллий ҳокимият ва бошқа давлат назорати идора ходимлари иштирок этиб, ШФЙда бир неча ойдан буён "Совжиронбобо" МФЙ фуқаролари ўртасида низолар келиб чиқиб, жиддий жан-жал тусига айланишига бўлган сабаб чуқур ўрганилганда, тумандаги "Совжиронбобо" МФЙ фуқаролари учун "Хушчекка" ШФЙ худудидаги, ҳокимият захирасидаги яйлов ер майдонидан қабристон учун ер майдони ажратиш тўғрисида туман ҳокими 2019 йил бошида чиқганлиги, ушбу қарор асосида туман ободонлаштириш маркази қабристон ҳудуди ва унга олиб борадиган йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди. Сайёр қабул давомида қабристон учун ажратилаётган ер майдон ҳудудига барча назорат идоралари билан бирга фуқаролар билан бирга чиқилиб, қабристон ҳудуди аниқ ўлчаб кўрсатилиб, ушбу қабристонга олиб борувчи йўл чегаралари белгиланиб, тўлиқ берилган тушунтиришлардан сўнг тарафлардан фуқаролар ва уларнинг вакиллари томонидан ҳеч қандай эътирозлар тушмасдан балким чегара ва ер майдонларида тушунмовчилик ва турли фикр мулоҳазалар натижасида зиддиятлар келиб чиқаётганлигини, барча тушунмовчиликлар жойида ечилганлигидан миннатдорчиликлар билдириб қолишди.
Шўрчи туман адлия бўлими, туман ҳокимлиги, туман ИИБ, туман ободонлаштириш бошқармаси, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходимлари иштирокида, ушбу мурожаат атрофлича ўрганилиб, икки маҳалла ўртасидаги низоли жараёнга барҳам берилди, ҳамда жойига чиқган ҳолда 12 нафар фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.
Ўтказилаган сайёр қабулда 8 нафар фуқарони мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий кўмак - тушунтиришлар берилди, 1 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқиш. фуқаро мурожаатини ижобий ҳал этиш мақсадида иш юритувга олинди.
Шунингдек, ушбу сайёр қабул давомида фуқароларга янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалгига мўлажалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.08.2019 йилдаги ПФ–5780-сон “Хусусий мулкни химоя қилиш ва мулкдорлар хуқуқларининг кафолатларини кучайтириш,тадбиркорлик ташаббусларини кўллаб қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субьектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2019 йилдаги 911-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.