February 19, 2020

ЕР ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТИ...

Жорий йилнинг 19 февраль куни Шўрчи туман адлия бўлими, туман ҳокимлиги ва туман 3-сон ДНИ ходимлари томонидан "Ер қонунчилиги тарғиботи акцияси" доирасида туман ермулкадастр бўлимида, бўлим ходимлари, тумандаги фермер хўжалиги раҳбарларига ер тўғрисидадаги қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар, шунингдек ерларни ноқонуний сотиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби қонунбузилиш ҳолатлари учун белгиланган жавобгарлик ҳақида тушунтириш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.

Шунингдек, мазкур тадбир давомида янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун моҳияти акс эттирилган буклет ва флаерлар тарқатилди.

Шўрчи туман адлия бўлими.