February 18, 2020

Манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини аҳолининг турли қатламл арига, хусусан, ҳар бир фуқарога манзилли етказиш орқали ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш ижросини таъминлаш мақсадида Шўрчи туман давлат архивига келган фуқаролар ва давлат архиви ходимлари ўртасида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тарғибот тадбирида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали турли мафкуравий таҳдидлар ҳамда бузғунчи ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш ҳамда ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш, ҳуқуқий нигилизимни бартараф қилиш бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактиаси олиб бориш бўйича олиб борилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 18 декабрдаги 390-ум-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон "Конститутция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги буйруғи ҳамда, Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалгига мўлажалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.08.2019 йилдаги ПФ–5780-сон “Хусусий мулкни химоя қилиш ва мулкдорлар хуқуқларининг кафолатларини кучайтириш,тадбиркорлик ташаббусларини кўллаб қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субьектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2019 йилдаги 911-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб буклет ва флаерлар тарқатилди.

Шўрчи туман адлия бўлими.