Меҳнат қонунчилиги тарғиботи давом этмоқда!
Жорий йилнинг 2 март куни Шўрчи туман адлия бўлими ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари билан биргаликда тумандаги мактабгача таълим бўлими ходимлари ва мактабгача таълим муассасалари мудиралари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тарғибот давомида Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9-декабрда қабул қилинган “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сон Қарори мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг “Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида” буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 1 апрелдаги 21-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом, “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома талаблари тушунтирилди.