Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагингизми мавжудми?
Шўрчи туман адлия бўлимининг ташаббуси билан 2020 йил 19 июнь куни "Деҳқон (озиқ-овқат) бозори" МЧЖ маъмурий биносида жойлашган радиоузел орқали янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари борасида бозор ҳудудидаги тадбиркорлар ва фуқароларга эшиттириш ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори ҳамда «E-IJRO AUKSION» савдо майдончаси электрон онлайн-аукционда қатнашиш тартиби, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби, “YERELEKTRON” ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи ва бошқа масалалар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек,Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан 1 июндан - 30 июнга қадар ўтказилаётган“Сизнинг қонун билан кафолатланган ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олишга бўлган ҳуқуқларингиз бузилаяптими?” номли акцияси борасида аҳолини кенгроқ жалб қилиш масаласида тарғибот қилиниб, фуқароларни қизиқтирган ва телефон орқали тушган саволларга батафсил жавоблар берилди.
- Кўпроқ саволлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-5996-сон, 18.05.2020 й.) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 44-сонли Қарори мазмун-моҳияти юзасидан тушди.
-Фуқароларимизнинг радиоузел орқали ҳуқуқий тарғиботимизга қизиқиши ортганлиги кузатилмоқда.