February 3, 2020

Фуқаролар манфаатлари – қонун ҳимоясида

Жорий йилнинг 3 февраль куни Шўрчи туман адлия бўлими, туман ИИБ, туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида туман ИИБ сектори штабида “Ўзбекистон Республикасида Хотин-қизлар фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар” ва Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида таништириб ўтилди ва уларни қизиқтирган саволлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ўқув семинарга сектордаги барча ташкилотларнинг ҳотин-қизлар ишлари бўйича маслахатчилари, ва маҳлла котиблари таклиф этилди.

Семинар баҳс-мунозара, мулоҳазаларга бой тарзда ўтиб, иштирокчиларнинг берган барча саволларига атрофлича жавоблар берилди.