February 12, 2020

ШЎРЧИ ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН СУҲБАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Шўрчи туман адлия бўлими томонидан Бош вазир қабулхонаси билан ҳамкорликда туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида суҳбат бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Солиқ Кодексининг мазмун-моҳияти, унга киритилган ўзгаришлар, янги солиқ турлари, яратилган қулайликлар ва солиқ текширувларининг қисқартилиши ҳамда тадбиркорлар томонидан туман статистикага тақдим этиладиган ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари ундаги янгиликлар ва тушунмовчиликлар юзасидан тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, Бугун ижтимоий ҳаётда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган бош мавзулардан бири – “снос” масаласига ҳам тўҳталиб ўтилди. Албатта, уй тузишда ҳам, уй бузишда ҳам тартиб борлиги, уни амалдаги қонун миёрлари асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги борасида хам тухталиб, ҳукуматнинг 2019 йил 16 ноябридаги 911-сон қарори билан тасдиқланган низом талаблари тушунтириб ўтилди.

Шўрчи туман адлия бўлими.