June 23, 2020

Тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказилди.

Жорий йилнинг 22 июнь куни Шўрчи туман адлия бўлими томонидан "Ермулккадастр" давлат корхонаси билан ҳамкорликда Шўрчи туманида фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирокида тадбиркорлик фаолияти учун ер майдонлари ажратишга оид барча жараёнларни тушунтириш бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори ҳамда «E-IJRO AUKSION» савдо майдончаси электрон онлайн-аукционда қатнашиш тартиби, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби, “YERELEKTRON” ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи ва www.e-auksion.uz сайтида рўйхатдан ўтиш, лотга ариза бериш, аукционда иштирок этиш тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, Шўрчи туман давлат хизматлари марказларида жисмоний шахслар "Е-IJRO AUKSION" савдо майдончасида электрон онлайн-аукционда иштирок этишлари учун зарур шароитлар ва имкониятларга эга бўлган алоҳида жой ажратилганлигини, давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан фуқароларга электрон онлайн-аукционда иштирок этиш бўйича зарур тушунтириш ва ёрдам беришларини такидлаб ўтди.

Тадбиркорлик фаолияти учун ер участкалари олиш тартибларини тушунтириш бўйича тайёрланган видеоролик, буклет ва флаерлар ижтимоий тармоқлар орқали ҳам аҳоли эътиборига етказилмоқда.

Шўрчи туман адлия бўлими.