Конституция – бахтимиз пойдевори.
2019 йилнинг 5 декабрь куни Шўрчи туман адлия бўлими ва туман ёшлар иттифоқи билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Шўрчи туман ўқув спорт техника клубида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад Ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, Республика Конституциясининг мазмун-моҳиятини пухта ўргатиш, унинг инсонпарварлик, демократик ва адолатпарварлик тамойилларини ёзма ишларда, тасвирий асарларда, кўргазмали воситаларда ифодалаш, таълим муассасаларини маънавий-маърифий, ҳуқуқий - ахлоқий мазмундаги кўргазмали воситалар билан жиҳозланишини йўлга қўйиш, пировард натижада ўқувчилар ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни қонунларини билиш, ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш эканлиги яна бир бор такидлаб ўтилди.
Қизғин савол ва жавобларга бой таррзда ўтказилган тадбирда фаол ва зукко йигит қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Конституция тарихи ҳамда бош қомуснинг давлат ва жамият тараққиётида тутган ўрни юзасидан мунозараларга бой бўлган давра суҳбатидан сўнг ўқувучи ёшлар учун спортнинг “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорларга фахрий ёрлиқ ва совғалар улашилди.
Шўрчи туман адлия бўлими.