November 23, 2019

Ёш сайловчилар билан учрашув!

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Шўрчи туман адлия бўлими томонидан тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт бўлимида "Мен шахсан ўзим овоз бераман" , " Менинг овозим ватаним келажаги" шиорлари остида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга сайлов қонунчилиги мазмун-моҳияти, сайловларда иштирок этиш ва овоз бериш тартиби, бўлажак сайловларнинг мамлакатимизнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий тараққиётида тутган ўрни хусусида батафсил тушунтиришлар берди.

ҳамда ушбу иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган совалларига жавоблар берилиб 100 га яқин буклет ва флаерлар тарқатилди.

Шўрчи туман адлия бўлими