🇷🇺 TEZ-TEZ | Privacy Policy
(сотиб олинган товарларни етказиб бериш хизмати бўйича)
Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида сотиб олинган товарларни чэт давлатдан олиб келиб бериш (чет давлатдан Ўзбекистон худудига юбориш) бўйича Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367-моддаси ва 369-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ хизмат кўрсатиш шартномасини (кейинги ўринларда – Шартнома) тузиш юзасидан лаёқатли бўлган жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда – Фойдаланувчи) расмий таклиф ҳисобланади.
Фойдаланувчи томонидан мазкур офертада белгиланган ҳаракатларнинг бажарилиши, у томонидан қуйидаги шартлар сўзсиз қабул қилинганлигини англатади (Офертанинг акцепти). Офертани акцепт қилган пайтдан шартнома тузилган ҳисобланади. Мазкур шартномада тўғридан-тўғри назарда тутилмаган барча ҳоллар, томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва иш муомаласи одатларига риоя қиладилар.
Фойдаланувчи – мазкур оферта шартларини қабул қилган ва пуллик хизматларни олувчи лаёқатли жисмоний шахс;
Хизмат кўрсатувчи – Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида сотиб олинган товарларни чэт давлатдан олиб келиб бериш (чет давлатдан Ўзбекистон худудига юбориш) хизматини кўрсатувчи Хорижий тадбиркорлик субъекининг воситачи бўлган юридик шахс.
Товар/маҳсулот ёки буюртма объекти – Фойдаланувчи томонидан хорижий маркет плейслар орқали сотиб олинган ашё.
Товар/маҳсулот (штрих) коди – товар/маҳсулот сотиб олинганда Сотиб олувчига тақдим этилган рақам ва харфлардан иборат махсус бирикма.
Чек - хизмат учун тўлов амалга оширилгандан сўнг бериладиган ва тўловлар тарихида сақланадиган ҳужжат.
Хорижий маркетплейслар – Ўзбекистонда рўйҳатдан ўтмаган, жаҳон интернет тармоғи орқали савдо-сотув билан шуғулланадиган, интернет магазин сифатида фаолият юритадиган сайтлар (ҳусусан: www.taobao.com, www.1688.com, www.tmall.com, www.yangkedou.com) ва бошқалар.
2.1. Мазкур Офертанинг акцепти «tez-tez.uz» тизими орқали авторизациядан ўтиб, «uzum bank» электрон тўлов тизими орқали пуллик хизматни олиш орқали амалга оширилади.
2.2. Мазкур Шартномани тузиш орқали фойдаланувчи хизмат кўрсатувчи га амалдаги шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўзининг шахсга доир маълумотларига (шу жумладан, тўлов хизматларида жорий этилган сервислардан фойдаланиш учун зарур бўлган тўловнинг ҳисоб маълумотлари, мобиль телефон рақами, банк карталарининг рақамлари, Ф.И.Ш., рўйхатдан ўтиш билан боғлиқ маълумотлар, шунингдек, бошқа ҳар ҳил шахсга доир маълумотлар) ишлов беришга муддатсиз розилигини беради, шу жумладан, уларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш), кўчириш, фойдаланиш, уларни бериш (тарқатиш, тақдим этиш, доступ бериш) уларни эгасизлантириш, уларни тақиқлаш, уларни ўчириш ва уларни йўқ қилиш, автоматизация воситаларидан фойдаланган ёки улардан фойдаланмаган ҳолда, ушбу шартномани бажариш мақсадида.
2.3. Шунингдек, ушбу орқали фойдаланувчи мазкур шартнома бўйича хизмат кўрсатувчи га тақдим этилган шахсга доир маълумотларни ушбу шартномани бажариш мақсадида учинчи шахсларга тақдим этишга розилик беради.
2.4. Хизмат кўрсатувчи Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ барча зарур бўлган чораларни кўришини Фойдаланувчига кафолатлайди.
2.5. Хизмат кўрсатилиши даврида Тарафлар ўзаро мулоқотни телефон сўзлашмалари ёки смс (ижтимоий тармоқлар: телеграм, ватсап ёки бошқа восита) тарзида маълумот алмашиниши орқали амалга оширадилар.
3.1. Фойдалувчи томонидан хорижий маркетплейслардан сотиб олинган товарларни Фойдаланувчининг топшириғи билан Хизмат кўрсатувчи товарларни ҳорижий давлат ҳудудида сақлаш, тегишли тартибда Ўзбекистон ҳудудига куръерлик хизматлари орқали юбориш, Ўзбекистон божхона постларига етиб келган товарларни божхона режимларидан чиқариш, Ўзбекистон ҳудудида товарларни сақлаш ва товарни мулкдорига топшириш шаклида комплекс хизматларни кўрсатиш, Фойдаланувчи кўрсатилган хизматларга хизмат ҳақини тўлаш ва ўз вақтида товарларни Хизмат кўрсатувчининг омборидан олиб кетиш мажбуриятини олади.
3.2. Хизмат кўрсатувчи офертанинг 3.1. бандида кўрсатилган хизмат турларининг айримларини бошқа учинчи шахс бўлган юридик шахсларга шартнома асосида жалб қилган ҳолда бажариши мумкин.
4. КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ
4.1. Тақдим этилаётган хизматлар Фойдаланувчи томонидан нақд пулсиз тартибда тўланади.
4.2. Фойдаланувчи томонидан хизматни тўлаш хизматнинг 100% нархини ўтказиш йўли орқали амалга оширилади.
4.3. Хизмат нархи Фойдаланувчи томонидан сотиб олинган товарнинг шакли ва вазни ҳамда бошқа ҳусусиятлари, шунингдек сақлаб туриш муддатидан келиб чиқиб Хизмат кўрсатувчи томонидан мустақил белгиланади.
4.4. Тақдим этилаётган хизмат нархи Фойдаланувчини қаноатлантирмаса мазкур офертага розилик бермаслиги мумкин.
4.5. Шакли катта тоифадаги (габаритлик) объект ёки Бюртма объекти ёки бюртма объектларининг тан нархи 1 000 АҚШ долларидан зиёд бўлса, қўшимча равишда тўловлар Буюртмачи томонидан амалга оширилиши лозим.
5. БУЮРТМА ОБЪЕКТИНИ ТОПШИРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛИШ ТАРТИБИ
5.1. Буюртма объекти Хизмат кўрсатувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига етиб келганлиги ҳақида ҳабарномани Фойдаланувчига юборилганидан сўнг 15 календар кун ичида олиб кетиши лозим.
5.2. Буюртма объекти етиб келганлиги ҳақидаги маълумот Фойдалаунчига оферта/шартноманинг 2.5. банди талабларига асосан 5 календар кун ичида тақдим этилади.
5.3. Буюртма объектини топшириш тартиби тарафлар томонидан ихтиёрий белгиланади;
5.4. Шартноманинг 5.1. белгиланган муддатда буюртма объекти Хизмат кўрсатувчининг омборидан олиб кетмаса, бюуртма объектини жисмонан йўқ қилинади (утилизация) ва далолатнома бир тарафлама расмийлаштирилади;
5.5. Хизмат ҳақини тўлашдан бош тортиш ҳамда буюртма объектини шартноманинг 5.1. бандида белгиланган муддатда олиб кетмаслик Буюртмачи томонидан буюртма объектидан воз кечиш ҳисобланади.
5.6. Агар шартноманинг 4.5. бандида назарда тутилган қўшимча тўловлар Буюртмачи томонидан амалга оширилмаса, буюртма объекти Буюртмачига топширилмайди.
5.7. Буюртма объекти Буюртмачига опширилаётганда тарафлар ўртасида иҳтиёрлик асосида хизмат кўрсатиш шартномаси тузилиши мумкин.
6.ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТИ
6.1. Фойдаланувчининг ҳуқуқлари:
Офертада назарда тутилган хизматни кўрсатилишини талаб қилиш;
хизматни олиб борилиши ҳолати билан эркин танишиш;
Белгиланган муддатда товарларини ўзига топширишни Хизмат кўрсатувчидан талаб қилиш;
6.2.Фойдаланувчининг мажбуриятлари:
Офертада кўрсатилган шартларни бажариш;
Хизмат учун белгиланган хизмат ҳақини оферта/шартноманинг 4-бобида белгиланган тартибда тўлаш;
Фойдаланувчи товарни сотиб олганлигини ва мазкур товар фойдаланувчига тегишли эканлигини тасдиқловчи махсус кодни Хизмат кўрсатувчига тақдим этиш;
Буюртма объекти Хизмат кўрсатувчининг омборига етиб келганидан сўнг оферта/шартноманинг 5-бобида белгиланган талаблар доирасида ўз вақтида қабул қилиб олиш/ олиб кетиш;
Буюртмачи томонидан шахсга доир маълумотларни бехато тақдим этиш ва сўралган маъмуотларни тўлиқ тақдим этиш;
Хизматга буюртма бераётган вақтда Фойдаланувчи томонидан доимий актив (ишлаб турадиган) уяли алоқа воситаси рақами (телефон рақами)ни Хизмат кўрсатувчига тақдим этиш;
Буюртма объектининг шакли катта тоифадаги (габаритлик) объект бўлса қўшимча тўлов амалга ошириш мажбурияти мавжуд;
Бюртма объекти ёки бюртма объектларининг тан нархи 1 000 АҚШ долларидан зиёд бўлса, қўшимча равишда давлат божхона йиғимини тўлаш мажбурияти мавжуд.
6.3. Хизмат кўрсатувчининг ҳуқуқлари:
Кўрсатилган хизмат учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳамда воситачи сифатида Комитетга тўланиши лозим бўлган пул маблағларини олиш;
Фойдаланувчидан буюртма объекти бўйича батафсил маълумот олишга;
Хизмат кўрсатиш жараёнида айрим хизматларни учинчи шахслар ёрдамида бажариш;
Воситачилик шартномаси бўйича Комитетнинг топшириғи асосида ишларни олиб бориш;
Шартномада кўрсатилган муддатда олиб чиқиб кетилмаган буюртма объекти учун омборда сақланган ҳар бир кун учун ҳақ олиш;
ва шартноманинг бошқа бандларида назарда тутилган хизмат кўрсатувчининг ҳуқуқларидан фойдаланиш.
6.4. Хизмат кўрсатувчининг мажбурияти:
Шартнома бўйича Фойдаланувчига сифатли хизмат кўрсатиш;
Келишилган муддат буюртма объектини Фойдаланувчига топшириш;
Хизматнинг бориш ҳақида Фойдаланувчининг талаби билан хабар бериб туриш.
7.1. Тарафлар мазкур шартноманинг талабларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
7.2. Фойдаланувчи мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги натижасида вужудга келган ҳар қандай зарар ёки салбий оқибатларга ўзи жавоб беради.
7.3. Етказиб берувчи мазкур шартнома шартларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб бермайди, агар ушбу ҳаракатлар Фойдаланувчи томонидан шартнома шартларини бажарилмаганлиги оқибатида содир бўлган бўлса.
7.4. агар алоқа учун телефон рақами Фойдаланувчи томонидан кўрсатилмаган бўлса, буюртма объекти (юк) учун жавобгарликни Хизмат кўрсатувчи олмайди;
7.5. Буюртмачи томонидан шахсга доир маълумотларни нотўғри тўлдириши ёки нотўғри маълумотлар асосида буюртма объекти расмийлаштириши натижасида буюртма объекти Хизмат кўрсатувчининг омборига етиб келмаса, бундан ҳолатларда Буюртмачига етказилган ҳар қандай зарар учун Хизмат кўрсатувчи мулкий ёки номулкий шаклда жавобгар бўлмайди;
7.6. Хорижий маркетплейслардан сотиб олинган буюртма объектининг сифати бўйича хизмат кўрсатувчи жавобгар бўлмайди, сифатсиз махсулотлар бўйича Буюртмачи хорижий маркетплецсларнинг ўзига мурожаат қилиши лозим.
8.1. Мазкур оферта Фойдалувчи томонидан акцептланганидан сўнг, фақатгина тарафларнинг ўзаро ёзма розили билан шартнома бекор қилиниши мумкин.
8.2. Шартнома қайси тараф томонидан бекор қилинишидан қатъий назар Фойдаланувчи Хизмат кўрсатувчининг амалда кўрсатилган хизматлари учун ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнида сарфланган ҳаражатларини тўлаб бериши лозим.
8.3. Хизмат кўрсатувчи шартнома бекор қилинганда олдиндан тўланган пул маблағларидан ўзининг амалда бажарилган хизматлари учун хизмат ҳақини ушлаб қолган ҳолда пул маблағнинг бир қисмини қайтаради.
9. КЕЛИШМОВЧИЛИКЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
9.1. Мазкур шартномадан келиб чиқувчи ҳар қандай низо, музокаралар орқали, ёхуд Фойдаланувчининг ёзма мурожаати асосида эътироз тартибида кўриб чиқилиши зарур. Мурожаатни кўриб чиқиш ва ва унинг мазмунига қуйиладиган талаблар амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
9.2. Агар вужудга келган низо эътироз тартибида ҳал этилмаса, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатлари белгиланган тартибга мувофиқ Хизмат кўрсатувчининг жойлашган ердаги тааллуқлиги бўйича судда кўриб чиқилиши керак.
10. ШАРТНОМАНИНГ ЎЗИГА ХОС ШАРТЛАРИ
10.1 Хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Хорижий давлат қонунчилиги бўйича олиб кириши/олиб чиқиб кетилиши тақиқланган товар/махсулот ёинки бошқа турдаги буюртма объектларини олиб келиш бўйича мазкур офертада/шартномада мажбурият олмайди.
10.2. Буюртмачи Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Хорижий давлат қонунчилиги бўйича олиб кириши/олиб чиқилиши тақиқланган яъни мумкин бўлмаган товарларни буюртма объекти сифатида Хизмат кўрсатувчига топшириқ бериши қатъий тақиқланади ҳамда агар мазкур турдаги буюртма объекти бўйича топшириқ Бюуртмачи томонидан берилса, Хизмат кўрсатувчи бундай топшириқни бажаришни рад этишга ҳақли;
10.3. Мумкин бўлмаган/тақиқланган буюртма объектларини рўйҳати мазкур шартноманинг иловасида кўрсатиб ўтилган бўлиб, рўйхат қонунчилик ўзгарганлиги сабабли ўзгариши мумкин;
10.4. Мазкур оферта/шартнома исталган вақтда Хизмат кўрсатувчи томонидан бир тарафлама ўзгартирилиши мумкин бўлиб, ўзгартириш ва қўшимчалари алоҳидаги шаклдаги қўшимча келишув шаклида расмийлаштирилиши шарт эмас.
11.1. Тўғридан-тўғри шартномада назарда тутилмаган ҳар бир нарсада томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигини ва бизнес айланмаларини бошқарадилар.
11.2. Ушбу таклифни қабул қилиб, фойдаланувчи ушбу шартноманинг барча шартларини сўзсиз қабул қилганлигини тасдиқлайди ва уни бажаришни ўз зиммасига олади.