February 16, 2021

Валентин куни хақида

Католик Максимилиано ҳайит намозини адо этди
14 февраля 2021 от @eltuztg
35 яшар Максимилиано оддий дурадгор. Азим Рим шаҳрининг ишчилар яшайдиган кварталида 3 хонали квартирада хотини ва икки ўғли билан яшайди. Бугун Максимилиано учун алоҳида кун. У бомдоддан олдин турди. Ғусл қилди. Икки ўғлини олиб масжидга борди. Қурбон байрами намозига. Кейин барча қариндошларига бир-бир табриклаб чиқди. Бутун Рим аҳли бир-бирини табрикларди.
Шу ҳикояга ишондингизми? Ишончим комилки, ҳайратга тушдингиз, лекин ишонмадингиз. Чунки, католик италияликлар ҳеч қачон масжидга бориб намоз адо этишмайди.
Аммо, нима учун мусулмон бўлган Эшматбой валентин кунида Шапаат келинойини валентин байрами билан табриклайди?
Валентин куни католиклар байрами эканини биласизми?
Суюкли инсонингизни табрикламанг, демайман. Ҳар куни табрикланг. Илло Валентин кунида эмас.
Афсоналарга кўра, Рим империясининг Терни шаҳрида Валентин исмли руҳоний яшаган экан. Насронийлик динининг пешволаридан бўлган бу ёш йигит табиблик ҳам қиларкан. Империя учун суронли даврлар ҳисобланган ўша кезларда Рим императори Юлий Клавдий II ўз аскарларининг жангу-жадаллар, ҳарбий юришлардан чалғимасликлари, оилаларига боғланиб қолганлик важидан узоқ муддатли муҳорабалардан бўйин товламасликларини назарда тутиб, уларнинг уйланиб оила қуришларини тақиқловчи фармон чиқаради. Аммо авлиё Валентин ёшларнинг хоҳиш-истакларига кўра, уларни махфий равишда никоҳлар эди. Бундан хабар топган император уни қамоққа ташлайди. Маҳбусликда эканида, у қамоқхона бошлиғининг қизи Жулия билан танишади, унинг ожиз кўзларини даволайди.
Қамоқхона бошлиғи жигаргўшасини даволагани учун миннатдорчилик сифатида Валентинни озод этишга уриниб кўради, аммо бунинг уддасидан чиқолмайди. Император уни олий жазо – ўлимга ҳукм этади. У ўлимидан аввал Жулияга кўнглини очиб, изҳори дил мактуб юборади ва у билан видолашади. Авлиё Валентинни 14 феврал куни қатл этадилар. Шунга кўра, насронийлар жафозада Валентинни бир-бирига кўнгил қўйган ёшларнинг ҳомийси деб билиб, унинг шарафига 14 феврални «Севишганлар куни», «Авлиё Валентин куни» сифатида байрам қилишади. Ушбу сана 496 йили Рим папаси Геласий I томонидан Католик черковининг муҳим байрамлари рўйхатига киритилган, Ғарбда насронийлар орасида бу кунни зўр тантана билан нишонлаш расми сақланиб қолган.
Чао Какао Курвака Какаин!

Блогер Рустамбек Ботиров тайёрлади