August 29, 2020

МАЙКЛ ЖЕКСОН

МАЙКЛ ЖЕКСОН.

У 150 йил яшамоқчи эди. Унинг 12 та шахсий табиби бўлиб, улар уни ҳар куни сочидан тирноғигача текшириб туришар эди. Ҳар гал таомланишидан олдин бир киши таомини заҳарланмаганини аниқлаб, олдиндан еб кўрсатар эди. Унинг кунлик фаолиятини 15 киши баён қилиб борар эди. Ҳатто ухлаш учун ётадиган кравати махсус тайёрланган бўлиб, уйқу вақтида кислород мўътадиллигини тартибга солар эди. Ҳатто, мабодо керак бўлиб қолса, инсон аъзолари билан таъминлайдиган томонлар билан ҳам шартномалар бор эди. Чунки у 150 йил яшаши лозим эди-да!

Аммо 2009 йил 25 июньда бу уринишларнинг барчаси бекор бўлди. 50 ёшида Майклнинг юраги уришдан тўхтади. Унинг 12 та шахсий табиби бор куч ва билимларини сарфлашди, Калифорния ва Лос Анжелесдан малакали табиблар таклиф қилинди. Аммо бари бефойда кетди. Уни ўлимдан сақлаб қола олишмади. 25 йил Майкл шахсий табиблар маслаҳатисиз бир қадам ҳам қўймади. У 150 йил яшамоқчи эди-да!

Унинг охирги сафарида 2,5 миллион киши кузатиб қўйди. Бу ўлим ва видолашув сафари эди.

Бу қиссадан хулоса шуки, биз ҳеч нарсага эга эмасмиз. Эга бўлган мулкимиз бор-йўғи бизнинг исми шарифимиз ёзилган баъзи бир қоғозлар, холос. Биз ҳатто ўз ҳаётимизга ҳам молик эмасмиз.

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ат-тавҳид" китобида Аллоҳнинг борлигига энг катта далиллардан бири инсоннинг устидан доимо ўлим ҳукмронлик қилиши, у ҳоҳламасада қариб-қартайиши, бемор бўлиши каби ишлар эканини айтади.

ШУНДАЙ ЭКАН ТУҒЁН НЕЧУН?

https://t.me/joinchat/AAAAAFPMkaAamUXqscHRKw