August 23, 2020

Ибрат

1. Қуйидагиларни қилиш
ёмонлик олиб келмайди:

▫Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
▫Меҳмон кетгандан кейин
орқасидан супурилса;
▫Қалампир, супурги каби
нарсаларни қўлдан қўлга берса;
▫Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
▫Остонада кўришилса ёки
ўтирилса;
▫Чап қовоқ учса;
▫Чап кафт қичиса;
▫Хўроз бемаҳал қичқирса;
▫Бир кунда икки келин
туширган ҳовлига иккала келин
бир вақтда, битта дарвозадан
кириб борса;
▫Бойўғли сайраса;
▫Дуо қилинаётганда дастурхон
устида қалампир ёки пичоқ
турган бўлса;
▫Ҳовлига мажнунтол экилса;
▫Сафар ойида тўй қилинса;
▫Анжир дарахтининг ўтини
ёқилса;
▫Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
▫Супрани ёзган одамдан
бошқаси йиғиштирса;
▫Шомдан кейин сўраб
чиққанга сигир сути берилса; ▫Биров тишлаган нарсани еса;
▫Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса;
▫Пичоқ дамининг тепага қараб
туриб қолиши;
▫Одамнинг эгнида кийим
чатилиши, тикилиши.

2. Бахт ёки бахтсизлик
қуйидагиларга боғлиқ эмас:

▫Пешонанинг кенглигига;
▫Қўлнинг узунлигига;
▫Тана аъзоларининг шакли ва
ҳажмига;
▫Кўзнинг рангига;
▫Чиптадаги рақамларнинг
мутаносиблигига;
▫Синиқ ойнага қарашга;
▫Хонтахта ёки столнинг
бурчагига ўтиришга;
▫Супурги ёки ўқлов учи билан
туртишга.

3. Даромад ва баракага
қуйидагилар асос бўлмайди:

▫Чойнинг устидаги
пуфакчаларни сочга суртиш;
▫Ўнг кафт қичиши;
▫Биринчи сотилган нарсанинг
пулини барча матоларга
теккизиб чиқиш;
▫Дам урилган пулни ҳамёнда
асраш;
▫Эрталаб ҳеч кимга, ҳатто оила
аъзоларига ҳам пул бермаслик.

4. Туғруқнинг оғир ёки енгил
кечиши қуйидагиларга боғлиқ эмас:

▫Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
▫Ҳомиладорлик даврида
ғўзапоя ўтини тандирга илдиз
томони билан солинганига;
▫Касалхонага кетаётиб,
кийимларни илгичлардан
чиқариб ёки кир ёйиш учун
боғланган дорларни ечиб ёҳуд
жавон каби жиҳозларнинг
эшикларини очишга;
▫Сувда қайнатилган мошнинг
тез очилишига.

5. Қуйидагилар кўз тегишидан
асрамайди:

▫Дарвоза тепасига, ҳовлидаги
устунларга осиладиган
ҳайвоннинг калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби
нарсалар;
▫Буржга қараб тавсия
қилинадиган турли рангли
тошлар;
▫Қўлга, бўйинга осилган
кўзмунчоқ, кийимга қадаб
қўйилган дўлана.

6. Қуйидагиларга ишонсангиз
адашасиз:

▫Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо
кунлари) тирноқ олса, бир
ёмонлик келади;
▫Чақалоқни жума куни
чўмилтириб бўлмайди,
савобини кўтара олмайди;
▫Дуо қилинаётганда дастурхон
устида пичоқ турса, уйдан
барака учади;
▫Шомдан кейин сут, қатиқ
сотилса ёки берилса, сигирнинг
сути камаяди;
▫Азали хонадон аъзолари
марҳумнинг «қирқи чиққунича»
тухум ейишлари гуноҳ;
▫Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;
▫Таомнинг қирмочини еган
ёки қозон тагини ялаган
қизнинг тўйида ёмғир ёғади;
▫Эркак киши уйдан чиқаркан,
йўлини аёл киши кесиб ўтса
ўша куни иши юришмайди;
▫Тирик одамнинг бўйини
қаричлаб ёки бошдан оёғигача
метрлаб ўлчаб бўлмайди,
ўликни ўлчагандек бўлади;
▫Янги туғилган чақалоқни
«қирқи чиқмасдан» ювинтириб,
соч ва тирноқларини олиб
бўлмайди;
▫Шанба куни қўлдан пул кетса,
фақирлик келади, аксинча, пул
келса, бойлик келади;
▫Супургини қўшнига бериб
бўлмайди, уйдан барака
қочади;
▫Қўшнидан супурги, игна сўраб
бўлмайди, йўқсиллик
келтиради;
▫Нонни дастурхонга тоқ қўйиб
бўлмайди, азали жойда тоқ
қўйилади;
▫Чоршанба куни соч-соқол
олиб бўлмайди, чунки у куни
ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас
экан;
▫Тўқ кўк рангли либосни кийиб
бўлмайди, чунки у
азадорларнинг либоси
ҳисобланади.
▫Кимнингдир ўлими учун
юлдуз учади десангиз;
▫Идиш-товоқларни қозоннинг
ичига солиб ювиш керак
десангиз;
▫Гўдакни деразадан узатиш,
олиш керак десангиз;
▫Бешикни икки киши
кўтариши керак десангиз.


Аввало хар иш Аллохдан.Динда
янгилик яратиш бидъат,хар
кандай бидъат залолат,залолат
эса дузахга етакловчи йулдир
Диндаги ҳар бир бидъат ҳаром
ва адашишдир.
Расулуллоҳ (соллаллоху алайхи васалламЯнги
топилган ишлардан
сақланинглар, ҳар бир янги
топилган иш бидъатдир ва ҳар
бир бидъат адашишликдир»,
деганлар.

https://t.me/joinchat/AAAAAFPMkaAamUXqscHRKw