August 11, 2020

ИБРАТЛИК...📚

​​​​#ИБРАТЛИК...📚

Олти ёки етти ёшли болакай нонуштада дадаси ва ойисига ялиниш оҳангида деди:
- "Дадажон, жоон дадажон менга ҳам велосипед олиб беринглааар, илтимоооос.. мени росса ҳам велосипед ҳайдагим келяпти ойижоон!"
Дадаси ўғлига деди:
- "Болажоним, Аллоҳдан сўра, берса албатта велосипедлик бўласан"
- "Қандай қилиб сўрасам, Аллоҳ менга велосипед беради?"
Шунда ойиси деди:
- "Қандай сўрасанг ҳам бу сени ишинг, сени ихтиёринг... Бироқ сен шундай сўрагинки, Аллоҳимга қалбингдан билдир, сен жуда жуда велосипед минишни хоҳлаётганингни."
Болакай кечгача ўйлаб, ўйини охирига етолмади. Уйқуга ётганда ҳам ўйлай бошлади:
"Мен нима қилсам Аллох менга велосипед беради?"
Бироқ миясига келган бир фикрдан кўзлари порлаб кетди. Тонгни сабрсизлик билан кутиб ухлаб қолди..
Эрта тонг. Адаси ва ойисини ишга кузатган болакай шошилиб китоблар жавонидан дафтар ва ручка олдида ёза бошлади:

"АЛЛОҲИМ, МЕНГА ВЕЛОСИПЕД БЕЕР!!! ЎРТОҚЛАРИМДЕК, МЕНИ РОССА ВЕЛОСИПЕД ХАЙДАГИМ КЕЛЯПТИ. АЛЛОХИИИМ ИЛТИМОООС.. ВЕЛОСИПЕД БЕРА ҚОЛ.!"

...Болакай кўп қаватли бинони юқори қаватида ўзи бувижони билан колар эди.
Ушбу сўзларни такрор ва такрор дафтарга ёза бошлади..
Сўнгра жажжи бармоқчалари билан дафтар варақларига битган дуосини алоҳида алоҳида қирқиб чиқди. Уйининг айвонидан у дуоларни учира бошлади..
Болакай ёзган дуоларини учирар экан ўйлар эди. "Аллохга албатта ёзган коғозчамдан биттаси етиб боради ва ўқийди. Кейин менга велосипед юборади."
Болакай эринмас эди. Ҳар кун шу аҳвол. Уйда дафтарлар тугаб битди. Аммо болакайда дуо ёзиш, уни учириш, Аллоҳдан велосипед сўраш, умид қилиш ҳисси ва иштиёқи ошса ошиб бордики асло сусаймади.
Орадан анча кунлар ўтди. Энди болакай коғоз ташвишини ҳам қила бошлади. Кеч уйқуга ётар экан болакай ўйлар эди:
-"Эртага қоғозни қаердан олсам экан-а? Аллоҳга ҳалигача етиб бормапти ёзганларим. Бир кун албатта етиб боради. Токи етиб боргунча ёзаман, мен жуда жуда хоҳлайман велосипед ҳайдашни" - деб ухлаб қолар эди..
Энди уйда газета ва журналлар ҳам болакайга ёрдамга келишди. Болакай асло чарчамасдан, зерикмасдан, аксинча умид ва иштиёқ билан қалб сўзларини коғозга тушириб учирар эди.

Бир куни эшик қўнғироғи жиринглади..
Болакайни юраги орзиқиб, бувисидан аввал чопқиллаб кўча эшик томон югурди.
Не кўз билан қарасаки 40 ёшлар атрофидаги амаки болакай орзу қилган велосипедни олиб келган эди..
Болакай шошилиб деди:
- "Сизни Аллох юбордими? Аллоҳ ўқибдида ёзган коғозчамни?"
- "Ҳа, болакай. Бу Аллоҳ учун сенга совға"..
Болакай хурсанд бўлиб велосипедни олар экан:
"Амаки, амаки Аллоҳга раҳмат деб қўйинг. Мен росса ҳам хурсандман амакижон"..
Шунда амаки ортига ўгирилиб кўзида ёши билан деди:
"Болажоним... Сен Аллоҳдан сўра, Аллоҳга айт!! Менга ҳам бир донагина сен каби фарзанд берсин".

АЗИЗЛАРИМ! Мана буни ихлос дейдилар..
Болакайдан ўрганайлик Аллоҳдан ихлос билан, умид билан, ишонч билан сўраб дуо қилишликни.

https://t.me/hayotiy_saboqlaar