July 21, 2020

ҒАМ-ТАШВИШДАН ҚУТУЛМОҚЧИМИСИЗ?

Фойдали: #албатта_ӯқинг

ҒАМ-ТАШВИШДАН ҚУТУЛМОҚЧИМИСИЗ?

Ушбу сурат National Geographic сайтида эълон қилинган бўлиб, унда инсоннинг ёнида турган ҳутни ҳақиқий катталикда кўришимиз мумкин. Бу расмдаги ҳутга, унинг оғзи қанчалик катталигига қаранг. У ёнида турган инсонни осонлик билан ютиб юбориши мумкин.

Оғирлиги 100 тоннадан оғирроқ бўлган улкан ҳут сизни ютиб юборишини ва сиз зулмат ичида қолишингизни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Агар шундай вазият бошингизга тушса, нима қилардингиз? Кимга нидо қилардингиз?
Сиз нидо қилаётганингиз Зот сизни ижобат қилишга қодирлигини тасаввур қиласизми?

Юнус алайҳиссаломни улкан ҳут ютиб юборгани ҳақида Қуръони Карим хабар берган. У киши ҳутнинг қорнида, зулматда туриб, “Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим” деб тасбеҳ айтар эдилар. Мана шу тасбеҳлари у кишининг ғамдан қутулишларига сабаб бўлди. Аллоҳ таоло дарҳол у бандасига нажот берди ва ҳутнинг оғзидан ташқарига чиқарди.

“Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз”.

Дўстларим! Сиз ўз муаммоларингиз ва ғамларингизни ҳутнинг қорнидаги Юнус алайҳиссаломнинг ғамларидан каттароқ деб ўйлайсизми?! Албатта, ушбу солиҳ бандасига дуосининг баракаси билан муаммодан нажот берган Зот бизга ҳам ҳар қандай муаммодан нажот беришга қодирдир!

Лекин бир шарти бор. Ушбу дуони ихлос билан кўп қилишимиз керак.

لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

“Лаа илааҳа иллаа анта. Субҳаанака. Инний кунту миназ зоолимийн”

(«Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим»)

Аллоҳ таолога барча мусулмонларни ғамдан қутқаришини сўраб дуо қиламиз. Албатта, У барча нарсага қодирдир!

"Юнус алайҳиссаломнинг дуолари" номли мақоладан

Нозимжон Хошимжон сахифасидан олинди!
#уйдақолинг ======== @Paxtaobodoldi_sotdi