ОТА ва ОНА орасидаги фарқлар.
ОТА ва ОНА орасидаги фарқлар.
Она – кўз очибсанки, сени севади.
Ота – сени севганини кўзларидан ҳис қилдирмайди, сен эса, сездирмагани учун унга ноҳақлик қиласан!
Она – сени оламга тақдим қилади!
Ота – оламни сенга тақдим қилишга интилади, ва бу йўлда сен учун бахтсизликларга учрайди!
Она – сенга ҳаёт бахш этади!
Ота – бу ҳаётни ҳаёт қилиш йўлини ўргатади, бас, шу сабабдан у сени қийнайди!
Она – сени тўққиз ой қорнида кўтаради!
Ота – барчангизни умр бўйи кўтаради, бас, сен эса буни сезмайсан!
Она – туғилган онингда тўлғоқдан инграйди.
Ота – сен учун умр бўйи тўлғаниб инграйди, сен эса ундан шикоят қиласан!?
Она – сен касал бўлсанг йиғлайди!
Ота – сенинг йиғлашинг уни бетоб қилади, сен эса уни яккалаб қўясан!
Она – сенинг қорнинг оч-тўқлигини таъкидлаб сўрайди!
Ота – сенга оч қолмаслик йўлларини ўргатади, сен буни ҳис қилмайсан!
Она – сени кўксида кўтаради!
Ота – сени белида опичлайди, шу сабабдан бўлса керак, сен унинг юзини кўрмайсан!
Она – меҳр булоғи!
Ота – ҳикмат қудуғи, сен ундан, шу сабаблидир, чўчиб турасан!
Она – сендаги масъулиятни олади!
Ота – сенга масъулият уруғларини экади, бас, сен уни қаттиқ чарчатасан!
Она – тойиб кетишингдан ҳимоя қилади!
Ота – йиқилсанг, қайтатдан оёққа туришни ўргатади, сен уни қийнайсан!
Она – тетапоя қилдирад!
Ота – сенга тўхтовсиз равишда ҳаёт сўқмоқларида юришни ўргатади!
Она – сенинг камол ва жамолингни орзу қилади!
Ота – сенда воқеълик ва жиддиятни истайди, воқеъликдан холи орзулар-хаёллар кишини махлиё қилаверади!
Она – унинг сенга бўлган севгисини туғилган онингданоқ сезасан!
Ота – унинг севгисини ота бўлганингда сезасан, ўшанда сенга сабри жамийл тиланади!
Она –пул билан ўлчанмайдиган зот!
Ота – у бетакрор зот!
"Роббим, ота-онамга, улар мени гўдаклигимда тарбия қилганларидек, раҳм қилгил!!!"
© Устоз Мансур Алий
манба
мухлис канали