​​ҚУРБОНЛИКНИНГ НИЯТИ.

​​ҚУРБОНЛИКНИНГ НИЯТИ.

Масала: Бой одам қурбонлик қилишликка жонивор сотиб олиб, бошқаларни унга шерик қилиши мумкин. Агар сотиб олувчи фақир бўлиб, сотиб олаётган вақтда бошқалар шерик бўлса, шерик қиламан деб ният вилса, бошқаларни шерик қилса бўлади. Агар сотиб олиш ватида бошқалани шерик қилишни ният қилмаган бўлса, шерик қилиши жоиз эмас.

Масала:Қурбонлик қилувчи қурбонликни дилида ният қилиши кифоя қилади. Тилида қурбонлик қилишни ният қилдим деб айтиши шарт эмас.

СЎЙИШ ВАҚТИДА БИСМИЛЛАҲНИ АЙТИШ

Масала: Бисмиллаҳ Аллоҳу акбар деб сўйишни ўрнига Аллоҳу акбарни ўзини айтиб сўйса, жонивор ҳалол бўлади. Лекин суннатга хилоф иш тутганлиги учун макруҳ бўлади.

Масала: Сўяётган пайтда бисмиллаҳни ўзини айтиб, Аллоҳу акбарни айтмаса, гўшт ҳалол бўлади. Лекин иккисини қўшиб айтиш суннатга мувофиқдир. Эсдан чиқариб бисмиллаҳни айтмаса, жонлиқ ҳалол бўлаверади. Лекин қасддан айтмаса, ҳалол бўлмайди.

Масала: Бисмиллаҳ билан сўйиш ўртасига бошқа ишни қўшмаслик зарур. Аксарият кишилар қурбонликларини ўзлари сўймоқчи бўладилар. Лекин моҳир бўлмаганликлари учун қоссоб, уларни қўлидан ушлаб пичоқни тортишга ёрдам беради. Шунда пичоқни ушлаган икки кишига ҳам бисмиллаҳи Аллоҳу акбарни алоҳида-алоҳида айтишлари вожиб бўлади. Пичоқ тортувчилардан бирортаси бисмиллаҳи Аллоҳу акбарни айтмаса, жонивор ҳалол бўлмайди. Лекин, жониворни оёқ-қўлини ушлаб турувчиларга сўювчи билан бисмиллаҳи Аллоҳу акбарни айтиш шарт эмас.

Масала: Мушрик қурбонликда шерик бўлса, жонворнинг гўшти ҳалол бўлмайди ва қурбонлиги ҳам адо бўлмайди.

Масала: Қассоб мусулмон ёки аҳли китоб бўлишлари ва улар жониворни қурбонлик қилаётган пайтда Аллоҳ таолони зикр қилиб, бошқа бирортасини номини Аллоҳ номига қўшмаслиги керак. Мусулмон киши ҳам Аллоҳ таолонинг номи билан биргаликда пир ёки шу кабиларни номини тилга олмаслиги керак.

❓CАВОЛ: Қурбонлик қилишни ният қилган киши бирор сабаб туфайли қурбонлик кунларида жонлиқ сўёлмай қолса, жаримасига нима қилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик қилиши вожиб бўлган, бой киши қурбонлик кунларида жонлиқ сўймаса, қазоси учун ўртача қўйни қиматини садақа қилади. Бундай ҳолатда бой киши хоҳ сўядиган жонлиғини сотиб олган бўлсин, хоҳ сотиб олмаган бўлсин фарқи йўқ. Аммо фақир киши қурбонлик учун жонлиқ сотиб олиб, уни қурбонлик кунларида сўймаса, қазоси учун жонлиқни тирик ҳолида садақа қилади. (Манба: "Фатҳу бобил иноя" китоби). Валлоҳу аълам.

Пахтаобод туман Абу Бакр Сиддиқ Жоме масжиди бош имом хатиби Абдуманноб Усмонов сахифасидан олинди!