July 9, 2020

Халқ таълими вазири Azon жамоасига: “Илм олиш Ислом динида муҳимлигини эслатинглар!”

Халқ таълими вазири Azon жамоасига: “Илм олиш Ислом динида муҳимлигини эслатинглар!”

1212 17:13 09.07.2020

АОКАда ўтказилаётган брифингда қатнашаётган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таълим олишнинг муҳимлиги ҳақида фикр билдирар экан, AzonTV ва Azon.uz сайти ходимлари орқали мурожаат йўллади.

“Одамларни ўқишига мотивация беришимиз керак. Мана, AzonTV ва Kun.uz орқали мурожаат қилмоқчиман. Тошкент шаҳри бўйича энг паст кўрсаткич Эски шаҳарда. Аниқроғи Учтепа, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида олий таълимга қизиқиш жуда паст. Юқори кўрсаткичлар асосан русийзабонлар яшайдиган туманларда кузатилади. Ёки ёнма-ён жойлашган Марғилон ва Фарғона шаҳарларини олайлик. Вилоят бўйича олий таълимга қизиқишнинг энг паст кўрсаткичи Марғилонда, энг юқориси Фарғона шаҳрида.

AzonTV ва Azon.uz сайтига айтаманки, сизлар одамларга илм олиш Ислом динида муҳимлигини, ҳадисларда ҳам илмга тарғиб қилинганини эслатинглар. Ота-оналарга шуни етказиб беришингларни сўрайман. Одамларга мотивация беринглар. Мана шу нарса болаларнинг келажагига замин ҳозирлайди”.