ВОДИЙЛИК КИРАКАШ.

ВОДИЙЛИК КИРАКАШ.

Бу воқеа сизни беихтиёр йиғлатади, чунки у хақиқатданам таъсирли ва хайратланарлидир. Биз одатимизга мувофиқ равишда бугунги кунимизни безаб берадиган ходисани- ушбу воқеа бошидан ўтган кишидан тинглайлик ва шунда у янаям таъсирли янграйди. “Мен водийликман” - деб бошлайди сўзини, бизга ушбу воқеани хикоя қилиб берган дўстимиз. Бир неча йиллардан буён Қўқондан Тошкентга машинада қатнайман. Аллохга хамд бўлсинки ёшлигимдан намозга қаттиқ бел боғлаганман. Шунингг учун бўлса керак, баъзи пайтларда ночор инсонларга ёрдам беришга одатланганман. Бир куни Қўқондан Тошкентга келаётганимда уйдагиларим билан Бухорога ўтишни режалаштирдик. Йўлга отландик.. Сухбатлашиб келаётган эдик. Ангрен шахрига кириш асносида узоқдан йўл четида бир машина тўхтаб турганини кўрдигу, сухбатни тўхтаттик. Сабаби, одамлардан бензин сўраб зорланаётган бу кимсанинг машинасида кичик ёшли икки бола эътиборни ўзига тортарди. Аммо нимагадур то мен уни ёнига бориб қандай ёрдам керак демагунимча, машиналар катта тезлик билан уни олдидан ўтиб кетишарди. Нотаниш хайдовчи бензини тугаб тўхтаб қолганлигини ва яна у узоқ вақтдан бери машина тўхтатолмай хуноб бўлаётганлигини изхор қилиб кетти. Мен унга 2 литрча бензин бердим, бу билан уйи яқинидаги бензин шахобчасига етиб боришини айтиб миннатдорчилик билдириб, машинани катта тезликда шахар томон хайдаб кетти. Мен машинага аста жойлашар эканман, уйдагиларга шундай дедим: “Жуда хам шошиб турган экан, орқа ўриндиқда болалари бор эди. Эхтимол, бирон бири касалдир..” Бу воқеа мен учун оддий бир ходиса, кейинчалик эса ёдимга хам келмайдиган ходиса бўларди. Аммо Тошкентта бир кун юрдик, керакли нарсаларни харид қилдик ва эртаси куни Бухорога сафарга отландик. Энг қизиғи шу эдики, биз Тошкентдан чиқишдаги бензин шахобчасига етиб келганимизда ёнимда пул йўқ эди. Нима бўлганлигини тушунолмай қолдим, хотинимга қарадим- у хам хайрон..Олган нарсаларимизни яхшилаб хисоблаб чиқсак, керагидан ортиқча матохларга пул сарфлаб юборганлигимиз маълум бўлди. Уёқ-буёққа кириб қолган пулларнинг хаммасини тўпладик. Бор йўғи йигирма литр бензинга пул етарди, олдинда бизни катта сафар кутар, фақат Бухорога етиб борганимиздан кейингина қўлимизга пул тегиши аниқ эди. Унгача нима қиламиз? Қариндош-уруғларимиздан қарз хавола қиламизми, бироқ йигирма литр билан бирон бир киши Тошкентдан Бухорога етиб борганини эшитганмисиз?! Хуллас бензин қуйиладиган жойга етганимизда хорғин бир холатда қўлимдаги пулни узатдим ва “йигирма литр” дедим. Шунда бир савлатли киши бензин қуювчи қизга қаратиб:“Бакни тўлдириб қуйларинг деди, номидан пулни қайтариб беришларини буюрди. Хайрон бўлдим,машинанинг баки тўлгандан сўнг, бир четга ўтиб халиги тушунарсиз харакатлари билан мени хайрон қилган аканинг олдига бордим. - “Тушунмадим, бу нима қилганингиз?” деб сўрадим. - “Йўқ, шундоқ бир ният қилгандим”- деган жавоб янгради. - “Нега энди фақат менга деб сўрадим?” - “ Чунки мен фақат биттагина машинага қуйиб бераман деб ният қилганидим”- деди хотиржам холда. Мен саволимни қатъий қўйдим: - “Ака тушунтириброқ гапиринг нималар бўлябди ўзи?”. - “Биласизми ошна?!”- деб бўлиб ўтган воқеани хикоя қилиб кетти халиги киши: “Мен шу бензин шахобчасининг бошлиғиман. Бир жиянимиз бор, кеча Ангрендан ташқарида бензини тугаб қолиб, менга телефон қилди. – “Ака кимнидур тез юбормасангиз бўлмайди, мен бензин шахобчасига етиб боришим учун камида ўн километр юришим керак, машиналар умуман тўхтамаябди, илтимос деди. Одам юбордим.. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, Тошкентдан бир машина боргунича қанча вақт кетади??? Лекин бироздан сўнг, у менга яна қўнғироқ қилиб, хотиржам бўлишимни, бир яхши инсон унга икки литр бензин берганлигини айтди. Яхшиям ўша одам тўхтаган экан, икки ёшли боласи қаттиқ шамоллаганидан, дохтир: “вақтида етиб келибсиз, акс холда унга ёрдам беришимиз қийинлашарди”- дейишибди. Бу хабарни эшитган захотим ўзимга ўзим ният қилдим: “Эртага ишга чиқган захотим кўзимга кўринган биринчи машинанинг бакини бензин билан тўлдириб бераман..” Сиз келиб қолдингиз, бахтингиз бор экан. Мен кўзимда ёш билан: “Ёрдам кўрсатилган машина кўк рангда, ичида иккита боласи бормид

и?” – деб сўрадим. Қаршимдаги жаноб: “Ха қаердан биласиз?”- деб жавоб берди. “Унга бензинни мен берган эдим”-дедим. Бензин шахобчасининг бошлиғини кўзларидан ёш қуйилиб кетти. “Субханаллох Ё Раббий, Оллох Хаким Зот, Севар Зот, йўқдан бор қилган халқатини идора қилишни яхши биладиган Зот. Иккаламиз узоқ вақт жим туриб қолдик, чунки Азизлар бу бўлиб ўтган ажиб воқеага бирон бир изохнинг хожати йўқ эди....!

Интернетдан олинди