October 23, 2020

Ҳаётий сабоқлар:

Ҳаётий сабоқлар:

Ҳаётий сабоқлар:
"МЕНИ РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ЮБОРДИЛАР !" (бўлган воқеа...)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Бу воқеа сизу биз яшаб турган ушбу кунларимизнинг бирида ТОШКЕНТ шаҳрида бўлиб ўтди...

Яқин бир дўстим ҳикоя қилиб берган ҳодиса қалбимизнинг туб~тубидаги кундалик орзу~хавасларимиз билан кўмилиб ётган САМИМИЙ ҲИСларимизни жунбушга келтириши табиий !

Келинг сиз ҳам воқеадан "ХАБАРДОР" бўлинг...
Буюк ва Марҳаматли Аллоҳ таолога ва Унинг Расулига бўлган -> МУҲАББАТИНГИЗ* либоси ушбу замонамиз одамлари қилган гўзал ишлари ила зийнатланса!

Асрор кўчада кетар экан ерда ётган ЎРОҒЛИК* бир нарсага кўзи тушди...
Олиб қараса катта миқдордаги "ПУЛ" !
Чет эл валютасида... Атрофга яхшироқ разм солиб елим пакет эгасини ИЗЛАЙ* бошлади... Кимдир шошган ҳолатда ёнидан тушириб қўйган бўлиши керак деб ўйлади. Икки даста пули билан бирор каттароқ нарса ҳарид қилиш учун кўчага чиқиб <<ЙЎҚОТИБ>> қўйган ўша одам КИМ* бўлиши мумкин?

Шундай катта шаҳарда кимдан сўриштиради, кимни пул йўқотиб қўйганлигини аниқлай олади!?

Асрор эртаси куни бир қанча ЭЪЛОН қоғозларини тайёрлади. Пул топиб олингани, яқин орада ким катта миқдорда пул йўқотган бўлса мурожаат қилиш учун ТЕЛЕФОН* рақамини ёзиб қўйди... Кун ўтган сайин телефон қилувчилар сони ортиб бораверди, лекин ҳеч ким топиб олинган пулнинг ~ "БЕЛГИЛАРИНИ" тўғри айтиб бера олишмасди...

Асрор эса бировнинг пулини ўз эгасига топшира олмаётганидан <<СИҚИЛА>> бошлади... Элликка яқин телефон қўнғироқларидан хафсаласи пир бўлди. Энди нима қилади?! Эгасини топишим керак деган фикр калласидан кетмасди, лекин шундай катта шаҳарда қандай қилиб топсин. Кўрган ягона ва тўғри чорасидан ҳам бирор иш чиқмади...

Асрор тобаро сиқилар, пулни нима қилишни билмай бутун ўй~ҳаёллари шу иш билан БАНД* бўлди. Орадан бир йилга яқин вақт ўтибдики, Асрорнинг қўлида ўша топиб олинган пуллар турарди. Ўйлай~ўйлай ахири бир "ҚАРОРГА" келди !

Модомики шунча вақт ўтиб ҳам топилманинг эгаси чиқмаган экан, бировнинг моли менда тургандан кўра уни Аллоҳ йўлида эгасининг номидан -> ЭҲТИЁЖМАНДЛАРГА* тарқатиб юбораман! Эълон ва хабарларимдан кейин пулини йўқотган одамнинг дараги чиқмадими, мен ҳам уни топаолмасам керак деб ўйлади. Парвардигори оламнинг ўзи гувоҳ бундан бошқа чорам йўқ...

Кунлар борган сари тезлашиб, ана~мана деганча Асрорни ўша пул билан боғлиқ ҳодисадан анча узоқлаштириб борар, уни ўз кундалик юмушлари билан банд қилиб қўйган эди. Бошқача айтганда, ўша воқеалар УНИТ* ҳам бўлиб кетганди, гўё, лекин, тўсатдан... Асрорнинг қўл телефони ЖИРИНГЛАДИ... Асрор иш юзасидан ёки бирор танишим йўқлаб сим қоқаётган бўлса керак деб ўйлади, аммо:

– Алло, ассалому алайкум!

– Ва алайкум ассалом, КИМ бу?!

– Минг бор узр, сизни телефонигизни зўрға топдим, сиз берган эълон бўйича безовта қилиб турибман...

– Қайси эълоним...

Телефон қилган одам йўқотган пулининг БАРЧА БЕЛГИЛАРИНИ* айтиб берди. Бу одам орадан бир йилга яқин вақт ўтган бўлсада пулидан умидини <<УЗМАГАН>> шунинг учун одамлардан, яқин танишлардан йўқолган пули ҳақида хабар бериб ахири Асрорни излаб топган эди...

– Ҳа, тушинарли, лекин менга бироз вақт беришингиз керак, мен сизга ўша ЙИГИРМА МИНГ ДОЛЛАРни қайтараман...

– Майли ука, катта ЯХШИЛИК* қилдингиз, пулнинг ҳақиқий эгасини топишга ҳаракат қилибсиз, барака топинг, майли сиз айтганча бўла қолсин...

Асрор учун ушбу пул анча катта миқдордаги пул ҳисобланади... Энди нима қилсин, "ҚАРЗ" сўрай деса кимдан олади бунча катта пулни!? Асрор пулнинг эгаси топилганини аниқ билар, миясига бирор нарса қилиш, бирор чора тадбир қилиш келмасди. Пулни эса эгасига қайтариш керак!
Шунда у Парвардигори оламга ЁЛВОРДИ:

Эй Кўриб, билиб тургувчи Зот! Мен у пулни -> СЕНИНГ ЙЎЛИНГДА* тарқатиб юбордим!
Сен менинг сунянчимсан! Сенга юзландим! Сен бандангни <<ТАШЛАБ>> қўймайсан!

Асрорнинг кўнглига бундан ўзга ўй~фикр, бундан бошқа сўзу жумла келмади... У кимдандир қарз сўраш ёки кимгадир бориб ўз дарду ҳасратини айтиб оғирини ЕНГИЛ* қилишни ўйламас, миясида пайдо бўлган бўшлиқни ўзи ҳам билаолмаётган қандайдир бир нарса тўлдириб турарди. Пулдан қутилиш учун кўнглида ҳамда қўл~оёқларида куч ва қувват йўқдек туюларди гўё. Асрор кунда

лик юмушларидан сўнг кеч кирар экан, ўрнига ётди. Бошини ёстиққа қўйиши билан қаттиқ УЙҚУ* босди...

– Ассалому алайкум!

– Ва алайкум ассалом Эй, Аллоҳнинг РАСУЛИ! :'(

– Нима бўлди?!

– Пулни эгасига қайтаришим керак, ё Расулуллоҳ, менинг БУНЧА ПУЛИМ* йўқ!

– Сен фалон бозорга бориб Абдураҳимни топ. У ЗАКОТИНИ-> КИМГА* беришини билмай турибди. Унга САЛОМимни етказ! 😢
Мени Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам -> ЮБОРДИЛАР* деб айт...
Ажабланса, уни кунда қалбида Аллоҳга <<ЮЗ МАРТА>> ҳамд айтишин Э С Л А Т ! :
Яна бир ойдин тонг...
Асрор уйғонар экан, бу "СУҲБАТ" тушида бўлиб ўтганини англади... Мендек бир ОЖИЗ* бандани Икки олам сарвари тушимда йўқласалар~а, деб ўзида йўқ хурсанд бўлди... ЁШ ТЎКДИ...
Атрофни унитди. Ибодатда юраги тўлиб кетди. У ўзини тамоман ўзга оламда хис қиларди. Ҳали анча вақтли бўлсада, қандай қилиб Тошкентдаги энг катта бозорга етиб бориб олганини сезмай ҳам қолди...

Абдураҳим акани топиш унчалик қийин бўлмади. Абдураҳим ака ростдан ҳам НУРОНИЙ юзли, истараси иссиқ одам экан, Асрор салом аликдан сўнг мақсадга кўчди:

– Мен пул топиб олиб, уни эгасини излаб топа олмадим. Бир йилга яқин вақт ўтгандан сўнг ҳақдор пулини сўраб келди. Сиз ЗАКОТингизни кимга беришни билмай турган экансиз...

– Буни ҚАЕРДАН* билдинг, мен сенга беришим керакми...?!

– Ҳа, мени Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам юбордилар!

– Нима ?! нималар деяпсан, эй бола, ўйлаб гапираяпсанми?!

– Сиз дилида кунига Аллоҳга юз марта <<ҲАМД>> айтадиган Абдураҳим акамисиз. Ул зот (алайхиссалом) сизга САЛОМ* айтиб юбордилар!

Абдураҳим ака тинмай ЙИҒЛАР, ўзи севиб интилиб юрган, қалблари соғиниб юрган Зот -> инсониятнинг энг АФЗАЛИ* бўлмиш Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари "САЛОМ" йўлласа~я!

Мени одамлардан пинҳон сақлаб юрган қалб СИРИМни эслатиб мени хурсанд қилсалар~а! :'(
У ўзини тўхтата олмас, юрагини тўлдирган хисларни боса олмас эди:

– "Жоним ул зотга ФИДО* бўлсин, мен сизга йигирма минг эмас , БУТУН БОРИМНИ БЕРИШГА* ҳам тайёрман, қани мен билан бирга юринг!

Абдураҳим ака Асрорга йигирма мингнинг ёнига яна шунча қўшиб ҳурмат эҳтиромлар билан ортидан кузатиб қолди...

Мана шу каби қалблари Аллоҳ ва Унинг Расулига бўлган МУҲАББАТ билан қалблари "ЛИММО~ЛИМ" инсонлар орамизда яшамоқда !

Улар дунё бозоридан нимани олиб нимани сотаётганларини билиб бўлмайди...

АЛЛОҲНИНГ ДЎСТЛАРИ ОРАМИЗДА !

«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин~набиййил~уммиййи ва ъала алиҳи ва саҳбиҳи ва саллим » !