October 2, 2020

Дўстимнинг ўғли (ёки аччиқ хотираларим)


Дўстимнинг ўғли (ёки аччиқ хотираларим)


2014 йил 2-сентябрь. Мактабда биринчи қўнғироқ тадбири бошланиш арафасида кимдир исмим айтиб чақирди:
-Донииёр, шошилма!
Ўгирилиб қарасам Шохида келин ўғлини чақираётган экан. Кичкина адашимга қарадиму мархум дустим Алишерни кўрдим. У кела солиб қучоғимга отилди. 86-87 йилларда мен мен билан футбол ўйнаб юрган Алишнинг худди ўзи.
... Алишер мендан бир ёш кичик эди. Аммо битта кўчада яшаганимиз учун доим бирга эдик. Мол боқишгаям, чўмилишгаям, футбол ўйнашгаям бирга борардик. Қисқаси, тепалашиб катта бўлганмиз. Яна бир ўхшаш жихатимиз иккимиз хам якка ўғил эдик. Рўзғор ишларини бирга қилардик, оилаларимиз хам биз туфайли қариндошдек бўлиб кетганди. Онаси хам онамга ўхшарди, “Дониш” болам деб эркаларди мени. Холамни тез-тез мазалари қочиб қоларди. Сабабини билмадим-у, аммо дадаси мени хушламасди.
1999 йил Институтга кирдим. У устага шогирд тушганди. Бўш вақтларида бизникидаги юмушларни хам битирарди. Дадам пул берса қиз боладек аразлаб қоларди. Кейин дадам унинг машина билан битидиган ишларини қилиб “қарзини узарди”.
Шанба кунлари ўқишдан келардиму уларникига чиқардим. Аксарият у уйда булмасди. Холамни ёнларида бироз ўтиргач у ишлаётган хонадонга жўнардим. Алишни устаси мени купчилик махалладошларим сингари “Э, Хасанбой келибдилару” дея илиқ қаршиларди. Алиш билан иш давомида бир хафталик таассуротларимизни ўртоқлашардик.
Ўртогим аясини даволатиш учун пул йиғарди. Бу пулларининг аксарияти кундалик дори дармонга кетиб қолар, онамдан тез-тез қарз олиб турарди. Мен аямга Алиш қарзини олиб келса олманг деб илтимос қилардим. Йиллар ўтиб ўқишни битириб, мактабимизда ЭХМ дан дарс бера бошладим. Энди Алиш мени илгаригидек “Донни” эмас, “домла” деб чақиришга ўтди. Бу орада менда иккита фарзанд, унда йуқ эди. Келин иккисини ўтқизиб олиб, даволанишларини маслахат бердим. Пулини ўйламанглар мана ойлигим чиқди, бемалол сарфлайверасизлар, дедим. Келин хурсанд бўлди, аммо Алиш: “Аввал онамни даволайман” деб туриб кетди.
-Мени қўй болам, Дониш ўртоғинг айтганини қил! –деди холам кўзларида ёш билан. Ойлигимни мажбурлаб холамга тутқаздим:
-Холажон, сизни даволаймиз, хали набираларингизни ўйнатиб юрасиз, - дедим. Холам мехр билан сочларимни силарди.
Бир куни дустим янги режаларини айтди, россияга кетаркан. Кетди хам, неча ой дом дарак бўлмади.. Дадаси кўп ичгани учун пул бермай, бозор-ўчарларига қарашиб турдим.
Ойлар ўтиб яширин рақамдан телефон қилди. “Тирикмисан,”
-Ўзинг 7 ойдан бери очиқ мозорда ётибсанми, хумпар. Шу ерда яхши топардинку!
-Бўлди. Домлалагингни мактабда қиласан. Сенга иккита жўнатвордим, уйга ёрдам қилибсан эшитдим. Рахмат Дон...
Бир муддат жим қолди. Назаримда йиглаб юбормаслик учун лабини тишлади.
-Қачон келасан, ишинг яхшимасми дейман?
-Ишим яхши, бир-икки ойда бориб қоламан... алоқа узилиб қолди. Бироз кутдим, қайтармади. 11 ой бўлганда яна телефонда гаплашдик.
-Дон, дадамга учраш, аямни Тошкенга оборинглар. Мен бироз ушланиб қоламан шекилли, дўст...
-Майли Алиш, ўзингни эхтиёт қил жўра, холамни оборамиз, илхақ бўлма.
Шомда уларникига кирдим. Дадаси хушламай, холам анча бардам кутиб олди. Уларга телефондаги сухбатимизни айтиб бердим.
-Дониш болам, мени кўриб турибсан, анча соғайб қолдим. Шу ... ўртогингдан келган пулларни машинага тўлов қилиб қўйувдик. Келишига минииб юраслар болам.
Тоғамни лабларидан захарханда сирғалиб ўтди.
- Хола бу ишлардан Алишер бехабармиди. Биласизку унингиз машинага...
-Нима, ўз ўғлимга хисоб бераманми, - шартта гапимни кесди тогам. Ғалати холда қолдим. –Майли, мен дустимни гапи билан келувдим.
Шундан сўнг хайрлашиб қайтиб келдим. Тун бўйи ухлолмай тўлғониб чиқдим. Тонгга яқин кўзим илиниши билан дадам уйготди:
-Дониёр тур, Шохида келинни олиб кел, тазияда араз ярашмайди. Дустингни онаси қазо қилди.
Шохида келинни олиш учун кетарканман, миямда бир гап тинмай айланарди “Кучқурун соғайиб қолувдику”.
Қуда томон тушунган одамлар экан, тезда ортга қайтдик. Алишерларникига келгач катта опасини куриб “Уртогимга хабар бердиларингми?” деб сурадим. “Дадам номерини қидирятувди телефон қилди шекилли”. Шу билан марака ишларига овора булиб кетдим.
Мархумни

кечки соат тўртларда кўмиб келдик. Чидолмадим, Алишга смс ёзиб, тазия билдирдим. У минут утмай қўнғироқ қилди.
-Донни, нима деябсан? Бугун тошкенга обормоқчидиларингу?
Шунда дадаси номерини тополмаганини, қўнғироқ қилолмаганини тушундим. Бўғзимга бир нима тиқилиб қолди.-Улгурмадик, - дедим зўрға. Алоқа узилди. Менимча дустим телефонини алам билан деворга урди.
3-4 кундан сўнг Худойисини ўтқазаётганимизда дарвоза олдида қора нексия тўхтади. Ичимдан бир тўлқин портлади:”Алиш келди”. Ранги синиққан, кузлари қизарган дустим машинадан тушди. Дадаси ўрнидан турди у ахмоқ эса менга интилди. Махкам қучоқлади-ю, хунграб йиглаб юборди. Лабимни тишлайман, кузларимда ёш тинмайди.
-Булди энди... узингни бос... бандалик экан... сабрли бўл...
Овозини пасайтириш учун елкамни тишлади. Кузимдан ўт чиқиб кетди. Бу ахволда қанча турдик билмадим кимдир чопон билан дўппи келтирди. Елкасидан силаб ўзига келтирдим. Дўппини кияр-киймас ховлига интилди. “Юр” деди енгимдан тортиб. Ховлида опалари қий-чув билан унга ташланишди. Мен келинни чақирдимда “Холамни диванинига курпаларини тузатиб қўяйлик” дедим. Нега келинга бундай дедим ўзим хам билмайман. Холамни хонасига кирсам диван жойида эмас, икковлашиб жойига сурдик. Дарров курпа ёстиқни тўғриладик. Алишер кириб келди. Келинга сен чиқавер дегандек имо қилди. Ўзи онасини кўриб тургандек уй ўртасида қотиб қолди. Кейин ... кейин эса змаклаб диванга борди.
-Аяжо-о-он, мен келдим- деди овози қалтираб. Қўллари холамнинг қоқшол қўлларини қидира бошлади. Йиллар эрта из солган ажинларни текислаётгандек кафтлари ёстиқни мехр билан силай бошлади. Юзини ёстиққа босдида ўкраб йиғлаб юборди. Мени хам кўзёшлардан оғзим шўр бўлиб кетди.
- Аяжониммм, туринг сизни Тошкеннга обораман, энг зўр дохтирларга кўрсатаман, турақолинг, аяжооооон...
Чидолмадим, ховлига чиқиб кетдим. Марака тугагунча дустим билан гаплашолмадик. Шомда хайрлашиб уйга қайтаётганимда махкам қучоқлаб олди: “Менга дамас керакмиди жўражон”. Ха, дамасни эшитибдида бечора дустим. Уни бироз юпатиб, уйга қайтдим.
Мархумнинг “қирқи” ни ўтказмасимиздан “Дамас” хам келди. Дадаси машинани вақтинча бизникига қўйиб кетди. Алишер ўт қўйвораман деб жанжал қилган экан.
Орадан 3-4 кун ўтиб ишдан келсам дамасни кимдир миниб кетябди. Уйга кириб аямдан сўрасам, ўртогинг миниб кетди деди. Шошиб ортидан қувдим. Ахир у умрида машина хайдамагандида. Катта йўлга чиқиб, йўл бўйидаги болалардан қўрасам Олтиариқ томонга кетди дейишди. Газни босдим. 5 чақиримча юрганимда узоқдан узоқдан тўхтаб турган машиналар кўринди. Юрагим музлаб кетди. Етиб бориб қарасам, дамас ағанаб ётибди, яна иккитаси пачоқ. Одамлар ичидагиларни суғириб олишябди. Номерсиз дамасга югурдим. Олди ойнани тўкилиб тушибди:
-Алиш, омонмисан.. – у жавоб бермади. Бир амаллаб ичидан уни тортиб олдим. Хаммаёги қон, мен эса қонни кўрсам ғалати бўлиб кетаман. Рўмолчам билан юзини артдим, - Алиш... гапирсангчи жўражон... қўрқитма... Алииииш...
... Бир сесканиб кўзимни очсам, кичкина адашим халиям қучогимда. Ёшли кўзларимга ажабланиб қараб турибди. Пешонасидан ўпдимда кабинетимга кириб кетдим.

https://t.me/joinchat/AAAAAFPMkaAamUXqscHRKw