September 19, 2020

Қалбим тоза, дейдиганлар учун....

Қалбим тоза, дейдиганлар учун.....

Мени эътиборимни доимий тортиб келган нарса бизни халқларимиз ичида оммалашиб бораётган илмсизлик ва ҳийлакорликдир, Ўзини мусулмонман деб Аллоҳнинг буйруқларини (намоз, рўза, ҳижоб) шунга ўхшаш фарз амалларни қилмайсизми, деб савол берсангиз уларнинг жавоблари: БИЗ БУ АМАЛЛАРНИ ҚИЛМАСАК ХАМ БИЗНИ ҚАЛБИМИЗ ТОЗА, ВА БУНИ АЛЛОҲ БИЛАДИ - дейишади. Албатта Аллоҳ таъоло билувчироқ, лекин ҳақиқатан хам қалбингиз покизами? Шундай инсонлар борки фарз амалларини бажаришликда, масалан намоз ўқишлик борасида сўрасангиз, ўқий олмаслигига 1000 та хужжат келтиришади. Лекин келтирган важлари бари бахона халос. Тан олиб Мен Аллоҳга бўйин эгким келмаяпти дея олмайди. Тилида айтмаса ҳам амали бўни айтиб туради.
Иблис (Шайтон) жаннатдан қувилиши, кофир бўлиши Аллоҳ таъолони биргина буйруғига кибр билан бўйн эгмагани сабаб бўлди. У ҳам Аллоҳга ишонар эди. Аллоҳ Худо дер эди. Лекин бўйин эгмади, Энди бизни давримиздаги Аллоҳни фарзларига бўйин эгмай ҚАЛБИМДА АЛЛОҲ БОР деб бошқаларни ҳам Аллоҳниям алдамоқчи бўлганларни шу маккор шайтондан нима фарқлари бор? Уларнинг кибрлари Аллоҳга бўйин эгишга қўймасдир балким. Кечирасизлар азиз мўъмин ва мўъминалар, биз шайтонни ҳийлаларига учиб у каби ҳийлакор маккор бўлмайлик, ўзимизниҳам бошқаларни ҳам алдамайлик,
Агар қалб тоза, пок бўлса унинг исботи аъзоларда, хулқ ва амалларда рўёбга чиқади. "Қалб тоза бўлса бўлди қолгани эътибор қилинмайди" дейдиганлар аслида мана шу гапи уларнинг қалби қотиб, қорайиб, гуноҳ-маъсиятлар ила тўлганлигига очиқ далолатдир.
Албатта, қалб танадаги барча аъзоларнинг подшоҳи ва йўлбошчисидир. Агар қалб тўғри бўлса, бошқа аъзолар ҳам тўғри бўлади. Агар қалб эгри бўлса, тана аъзолари ҳам эгриликда унга эргашади.
Уламолар айтадиларки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
☝️«Огоҳ бўлинглар, жасадда бир парча гўшт бор. У ислоҳ бўлса, жасаднинг бошқа аъзолари ҳам ислоҳ бўлади. Агар у бузилса, тананинг бошқа аъзолари ҳам бузилади. Огоҳ бўлингларки, ўша бир парча гўшт қалбдир».
(Бухорий ривояти).