August 5, 2020

Савол бериш маданияти

@progerlive

Менинг кузатувларим бўйича, айнан дастурлашни энди бошлаганлар саволни хато беришади (бу ерда гап имловий хатоларда эмас). Саволни қанчалик тўғри берсанг, шунчалик яхши жавоб оласан. Хўп, одамларга қанақа саволлар ёқмайди?

1. Мета саволлар


«Салом, Java'ни ким билади?» Бу шахсан мени асабимга тегади. Биринчидан, вақтни кеткизади. Хўп, билсачи? Кейинчи? Кейинги савол учун яна вақт кетади. Мета саволлар вақтни кетказиши ҳақида сайт — nometa.xyz

2. Қуруқ «Салом»


Кўпинча 1-2 та кишилар ботга шунчаки «салом» деб ёзади. Тамом. Тугади. Бўлди. Кўп ҳолларда мен бан бераман бунақа "салом"чиларга. Оддий чатларда салом одатий ҳол, аммо савол-жавобли группаларда салом ортиқчалик қилади. Прикинь, бу учун ҳам сайт бор — neprivet.ru

3. Тўлиқмас саволлар


«Мен C++ да *масала*ни ечмоқчиман, лекин ишламаябди». Мана бу умуман тўлиқмас савол. Унга албатта «Нимаси хато? Кодни кўрсатинг, хатоликни ҳам» деб ёзишади. Ва у шунда ҳам тўлиқ жавоб бермайди :)

Мана, ноўрин саволларни кўриб чиқдик, аслида уларни қандай тарзда бериш керак?

Юқоридагиларни бирлаштирамиз ва наъмунавий савол тузамиз.

Q: «Aссалому алайкум

Мен Python'да 1 дан 10 гача сонларни чиқармоқчи эдим. Питонни энди ўрганаётгандим. Мана код:

a = input('a = ')
for a in range(a, 10):
    print(a)

Хатолик:
TypeError: 'str' object cannot be interpreted as an integer

Aгар иложи бўлса, қаерда адашганман, айтсангиз яхши бўларди». (Олдиндан раҳмат бу ерда ноўрин)

A:«1-қаторда input олдидан int() ишлатинг. Чунки input str форматда қабул қилади. int эса бутун сонлар»

Q:«Катта раҳмат, ишлади!»

Тез ва осон битди. Лекин ўша бола саволни Гуглдан изласа ҳам бўларди...

Aммо Google'дан фойдаланишни билмасангиз, гуруҳлардан шунақа сўраган маъқул. Ҳурматингиз ҳам ошади, одамларни олдида «быдло» бўлиб ҳам кўринмайсиз.

Ҳалиги, бир нарса эсимдан чиқай дебди. Aгар группага энди қўшилсангиз, Pin (Закрепленное сообщение) ни ўқиб чиқинг

@progerlive