Дастурчилар учун зарур китоблар тўплами (биринчи қисм)
Ушбу тўпламга дастурчилар учун энг оммалашган китобларни киритдик. Улар жуда кўплаб мавзуларни қамраб олган ва у ёки бу технологиялрни ўрганишни бошлаганингизда энг керакли қўлланма бўла олади.
Карьера программиста
Ушбу қўлланманинг муаллифи CareerCup асосчиси ва Apple, Google ва Microsoft каби йирик компанияларнинг собиқ ходими Г. Макдоуэлл бўлади. Китоб дастурий таъминотни ишлаб чиқувчиларни тайёрлаш учун мўлжалланган.
У «масала-ечим» форматида ёзилган: қарийб 200 та савол ва жавоблардан ташкил топган ва уларнинг кўпчилигини муаллиф ўз тажрибасидан келиб чиқиб киритган. У соҳага боғлиқ қарийб барча, жумладан, алгоритмлар, лойиҳалаш шаблонлари ва бошқа кўп мавзуларни ўз ичига қамраган. Хуллас, «Cracking the Coding Interview» ни ўқиш асло зарар қилмайди, буни китобнинг бестселлер мақоми ҳам тасдиқлайди.
24 Deadly Sins of Software Security
Мазкур китобда Microsoft хавфсизлиги экспертлари Майкл Ховард ва Дэвид Лебланк турли-туман дастурий таъминот яратаётган пайтда йўл қўйиладиган кенг тарқалган ва жиддий хатолар ҳақида ҳикоя қилади.
Дастурлашнинг аксарият тиллари ва платформалари кўриб чиқилган.
Artificial Intelligence for Games
Сифатли ва ривожланган суний интеллект яратиш — Ўйин дастурловчилар учун энг мураккаб вазифалардан бири ҳисобланади. Аксарият ҳолларда лойиҳанинг муваффақияти шуларнинг иш сифатига боғлиқ бўлади
Ушбу қўлланмада ўйинлар индустриясида машҳур дастурчи ва бир қатор китоблар муаллифи Ян Миллингтон суний онг яратиш ҳамда турли-туман ўйинларда суний онгни яхшилаш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашади. Китобда кўплаб ҳаётий мисоллар, шунингдек, суний онгнинг оммалашган тижорий савдосининг кириш кодлари келтирилган. Асосий эътибор, геймплейларни дастурлашда, персонажларнинг ўзини тутишида, айниқса бошқотирма ўйинларда сунъий онгга кўпроқ таянишга урғу берилган.
Mathematics for 3D Game Programming and Computer Graphics
Учунчи нашрнинг янгилангани бўлиб унда компьютер ўйинлари учун профессиональ даражада графика ва ўйин ҳаракатларини яратувчи замонавий дастурчи билиши лозим бўлган жами математик концептлар ҳақида ҳикоя қилади.
Китоб проекция, соялар, физика, тўқималарни чизиш ва рақам усуллари билан боғлиқ мавзуларни атрофлича очиб беради, кодларнинг барчаси шейдерлар тилининг сўнгги ўзига хосликларига тўлиқ мос келади.
Game Programming Patterns
Кўплаб ўйин дастурчилари учун энг катта муаммо, бу маҳсулотни дастурлашни ниҳоясига етказиш. Аксарият ҳолларда лойиҳа «чарчаб қолади», мураккабликлар кўпайиб, кодлари аралашиб кетади. Мазкур китоб ана шу муаммоларни бутунлай ҳал этишга мўлжалланган.
«Game Programming Patterns» — бу кодларни тозалайдиган (нафақат ўйин), осонлаштирадиган ва тезлаштирадиган шаблонлар туркуми. У орқали сиз ўйиннинг ишончли циклини яратишни, объектларни ва уларнинг компонентларини қандай ташкил этишни, самарадорликни ошириш учун процессор кэшидан қандай фойдаланиш ва шунга ўхшаш кўп жиҳатларни билиб оласиз. Сиз нафақат скрипт ҳаракатлар қандай ишлаётгани ва уларни яхшилашни, балки ўйинларни дастурлаш учун ишлатилиши мумкин бўлган классик лойиҳалаш шаблонларини ҳам ўрганишга тушиб кетасиз.
Jump Start MySQL
MySQL — маълумотлар баъзасини бошқаришнинг энг оммалашган эркин реляцион тизими саналади. Улардан кўплаб интернет сайтларда фойдаланилади.
Ушбу китоб ёрдамида бир ҳафта ичида MySQL’ни ўзлаштиришингиз, унинг тезлигини ва мослашувчанлигини ишлатишни ўрганишингиз мумкин. Китобни ўқиб, маълумотларни сақлаш, модифицикациялаш ва қайта ишлашни, дастурингизни БД га улашни, жадвал билан ишлашни, бекаплар ва бошқа кўп юмушларни бажаришни ўрганасиз.
Head First. Программирование для Android
Агар сизда машҳур бўлиб кетган Android-иловалари учун ғоя бўлса, лекин уни амалга оширишни билмасангиз, унда ушбу китоб айнан сиз учун. Сиз ундан ўз иловангиз тузилмасини қандай тўғрилаш, унда интерфейс ва маълумотлар базасини яратиш, шунингдек, барча смартфонлар ва планшетларда ишлаб кетишини таъминлашни ўрганасиз.
Муаллифнинг таъкидлашича, бу китоб худди ёнингизда турган тажрибали дастурчидек. Бошлаш учун Java ҳақида озгина билимга эга бўлсангиз етади.
97 Things Every Programmer Should Know
Бу китобга IT соҳосада таниқли мутахассисларнинг ҳаётий маслаҳатлари қисқача тарзда берилган. У дастурчи қаршисида кўндаланг бўлиши мумкин бўлган кўплаб муаммоларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Эффективная работа с унаследованным кодом
Бу китобда Майкл Физерс legacy-код билан самарали ишлаш стратегиясини таклиф этади. Муаллиф узоқ вақт дастурчиларга узтозлик қилган ва ўзининг бой тажрибасини китобга киритишга ҳаракат қилган. Китобни ўқир экансиз, бундай кодларни қандай қилиб ўқиш, тузатиў ва яхшилашни ўрганиб оласиз. Унда боғлиқликдан қутилишнинг 24 усули баён этилган.
Приёмы объектно-ориентированного проектирования
Мазкур китобда паттерли лойиҳалаш ва объектли-мўлжалли лойиҳалашда пайдо бўладиган оддий вазифаларни осон ва ўзига хос тарзда ҳал этиш усуллари ҳақида гап кетади. Паттерли лойиҳалаш тайёр ҳалда бўлмаган; ўзларининг дастурларини такрорий ишлатишда фойдалилигини ва мослашувчанлигини ошириш имкониятини қидирган аксарият дастурчилар мақсадга эришиш учун кўп куч сарфлаганлар.
Чистый код: создание, анализ и рефакторинг
Роберт Мартин ўз ижодида, ўзининг бой тажрибасига суяниб, қандай қилиб кодлаш кераклиги ҳақида ҳикоя қилади. Макконеллнинг китобидан фарқи шуки, бу асарда у ёки бу ҳаракатнинг тўғрилиги ҳақида статистик асослар жуда кам, фақат код (китобнинг қарийб, учдан бирини банд этган) ва муаллифнинг маслаҳатлари киритилган.
Предметно-ориентированное проектирование (DDD). Структуризация сложных программных систем
Бу китоб муаммо-мақсадли дастурлашга киришаётганлар ёки энди киришганлар учун жуда қўл келади.
Манба: @terabaytuz (terabayt.uz)