Telegram Bot тайёрлаш — Proger Live | 1-қисм
Телеграм Бот тахлаш
Ҳозир Телеграмнинг фойдаланувчилари ошган сари, унга бўлган талаб ҳам катта. Телеграм Ботлар эса ҳар доим трендда. Уларнинг автоматлаштирилгани жуда катта фойда беради.
Бугун биз телеграм каналлардаги мурожаат учун яратилган бот ясашни ўрганамиз. Бу 1-қисм, кейинчалик дастурлаш орқали бот ёзамиз.
1-этап. Botfather билан танишамиз.
Телеграмда бот очиш осон. Бунинг учун @botfather га кирамиз. У ерга /newbot
деб юборамиз, расмдагидек.
Aввал ботга ном сўрайди. Бу ерга хоҳлаган ном юбориш мумкин. Масалан «Test for chat Bot». Кейин username сўрайди. Бу ботнинг линки. Охирида албатта ‘bot‘ деган сўз бўлиши керак. Масалан testforchat_bot. Aгар юзернеймни Ғишмат эгаллаб олмаган бўлса, хатосиз бўлади.
Кейин бизга API-код беради. Бу ботга паролдек гап, уни ҳаммага ҳам бераверманг. Яхшиси, ҳеч кимга берманг. AПИ токен узун ҳарф ва сонлар кетма-кетлигида бўлади.
2-этап. Ботга расм қўйиш ва текстларни ўзгартириш
Ботни расмини ўзгартириш мумкин, ҳаттоки описаниени ҳам! Бу учун Дуровга раҳмат айтамиз ва давом этамиз. Aввал /mybots
деб юборамиз. Рўйхатдан бизга керакли ботни танлаймиз. Меню чиқади, расмдагидек:
• Расм учун: Edit Bot — Edit Botpic. Кейин расм юборамиз. Тамом.
• Описание учун: Edit Bot — Edit About. Бирор нарса ёзамиз, масалан Ғишматни боти
• Бу бот нима қила олади?: Edit Bot — Edit Description. Масалан, саволлар учун шу ерга ёзинг
— Бўлди, бот тайёр. Лекин унга ёзса, ҳеч қанақа хабар келмаяпти, WТФ, нега? — Дўстим, сен уни Livegrambot га уламадинг-ку. — У нима?? — 3-этап. Раунд!
3-этап. Так, Livegrambot билан танишамиз.
Бот тайёр, энди унга ёзса, жавоб келадиган қиламиз. Бу ҳам жуда-жуда оддий. @Livegrambot га кирамиз. /addbot
деган команда юборамиз. У бошимизни 1-2 қаторларда қотиради, так что ўқимаймиз. 3-қаторда бизга токен юборишимизни сўраябди.
— Токен нимейди? — 1-этапни охирларини ўқиб кўр — Aаа, топдим. Яхши, кейинчи?
Токенни оласанда, @livegrambot га ташлайсан.
— Тамом
— Ростдан а? Энди менга бирор киши ёзса келадими?
— Ҳа, келади. Aввал ботга кириб, /start
ни босиб қўйиш эсдан чиқмасин
— Оо, сразу бир киши ёзди. Қандай жавоб берай?
— Уни хабарига «Reply» ёки «Ответить» деб, хабарингни ёз.
— Менимча ўхшади
Мана дўстлар, бот тайёр. Энди канални описание қисмига, мурожаат учун: @ шу шу бот деб қўйсангиз бўлади. Бор йўғи 3 этап, оддий тилда ва аниқ тушунтирилган.
Aгар лойиҳамизга ўз ҳиссангизни қўшишни истасангиз, канални барча билан улашинг. 4000 та бўлсак, дастурлаш орқали, об-ҳаво бот қилишни ўрганамиз. Пиво учун пул шартмас :)