Истеъмолчиларнинг қандай ҳуқуқлари бор?
Истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- товар (иш, хизмат ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;
- товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;
- товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;
- ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ қопланиши;
- бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш;
- истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш.
Истеъмолчиларнинг айрим гуруҳлари учун қонун ҳужжатлари билан савдо, маиший хизмат ва хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари бўйича имтиёзлар ва афзалликлар белгиланиши мумкин (https://lex.uz/docs/4704#6109).