March 22, 2020
Шарт-шароитлар ўрганилмоқда.
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида карантинга жойлаштирилган фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш учун бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар жалб қилинган. Мазкур ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар ва уларда санитария-эпидемиология қоидаларига амал қилиниши аҳволи Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан ўрганилиб, хизмат вазифаларини шай ҳолатда ва меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда олиб боришлари юзасидан тавсиялар берилди.