February 21, 2020

Самарқандда "Бир юз бир" номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди...

Самарқанд ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Марказий ҳарбий округи Манавият ва марифат марказида ҳарбий хизматчилар ҳамда ишчи ва хизматчилар ўртасида "Ватанпарвар ёшларни тайёрлаш - бош мезонимиз" шиори остида тадбир ташкил этилди. Тадбирга Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аьзоси А.Э.Иргашев ва Ю.В.Медведовскаялар иштирок этди.

Тадбирда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматчиларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтириш, уларни ўз фикри ва мақсадига эга бўлган мард ўғлонлар қилиб тарбияланиши лозимлиги таъкидланиб, бу ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида Ёзувчилар уюшмаси аъзоси А.Э.Иргашев ва Ю.В.Медведовскаялар томонидан ўзбек ҳалқининг иккинчи жаҳон урушида жасорат ва қахрамонлик кўрсатган "101" нафар мард ўғлонлари ҳақида ёзилган "Бир юз бир" номли китобининг тақдимоти ҳам ташкил этилиб, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси А.Э.Иргашев ва Ю.В.Медведовскаялар томонидан китобнинг яратилиш тарихи ҳамда ота боболаримизнинг иккинчи жаҳон урушидаги манонатли ва жасур ҳаракатлари ҳақида гапирилиб, ватанпарварлик ва ўзлигимизни англашни улардан ўрганиш лозимлиги айтиб ўтилди.