March 9, 2020

Фахрийлар хонадонларига ташрифлар давом этмоқда...

Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар билан Навоий вилояти, Кармана тумани, Дурмон махалласида истиқомат қилаётган 100 ёшни қарши олган Турдиев Пирназар ота ва 95 ёшли Кармана тумани Уйрот маҳалласида истиқомат келаётган Равшанов Ялла отанинг хонадонларига ташриф уюштирилиб, уларнинг холидан хабар олинди.

Ташриф давомида уларга эсдалик совғалар улашилиб, томорқа ва ҳовлиларида ободонлаштириш ишлари ташкиллаштирилди, дарахтларга шакл берилди ва оқланди.

Шу билан бирга Жиззах ҳарбий прокуратураси томонидан Жиззах гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм мансабдор шахслари, Зафаробод тумани мудофаа ишлари бўлими вакиллари, мактаб ўқувчилари ҳамда бир қатор ҳарбий хизматчилар билан биргаликда Жиззах вилояти, Зафаробод тумани, “Бирлик” МФЙ, истиқомат қилувчи, 97 ёшни қарши олган Мария Ефремованинг хонадонига ташриф буюришди.

Ташриф давомида уруш қатнашчиси М.Ефремовага қулоқ учун эшитиш мосламаси, тиббий профилактика учун Жиззах шаҳар, “Ўрда” санаториясига йўлланма ва бошқа совғалар берилди.

Шундан сўнг ҳарбий прокуратура ходимлари ва ҳарбий хизматчилар уруш қатнашчиси Мария Ефремова истиқомат қилиб келаётган хонадон ховлисида ободонлаштириш ишларини амалга оширишиб, турли мевали дарахтлар экишиб, ховлидаги дарахларга шакл беришди.

Шунингдек, Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Тошкент ҳарбий округ қўмондонлиги, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ва Чирчиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорликда Чирчиқ шаҳри, Конструкторлар кўчаси 4-уй, 56-хонадонда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 100 ёшни қарши олган Камаева Юлия Васильевнани хонадонига ташриф буюрилиб, унинг яшаш шароити ва ҳолидан хабар олинди.

Ю.В.Камаева ўзининг ҳаёт йўлларини эсга олиб, ўзбек халқининг фронт ортидаги фидокорона меҳнати ва ғалабага қўшган беқиёс ҳиссаси, фронт ҳудудларидан республикамизга кўчириб келтирилган юз минглаб инсонларга нисбатан кўрсатган юксак инсонпарварлик фазилатлари ҳақида сўзлаб, бугунги тинч, осойишта ҳаётни асраб-авайлаш бўйича ўзининг тавсияларини берди. Тошкент ҳарбий госпитали шифокорлари томонидан Ю.В.Камаевани соғлиғи тиббий текширувдан ўтказилди ва тадбир иштирокчилари томонидан олиб келинган эсдалик совғалари топширилди.