February 10, 2020

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳолидан хабар олинди...

Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Фарғона "Темурбеклар мактаби" ўқувчилари ҳамда округ фахрийлар кенгашининг бир гуруҳ вакиллари билан биргаликда "иккинчи жахон уруши" қатнашчиси бўлган 96 ёшли Қурбонжон Сатторовнинг хонадонига ташриф буюрилиб, ҳолидан хабар олинди.

Ташриф давомида нуроний отахон Қ.Сатторов уйига йўқлаб келган меҳмонларга "уруш деган сўзни эшитманглар, юртимиз ҳамиша тинч ва фаровон бўлсин, давлатимизнинг келажаги порлоқ бўлсин" дея дуо қилди. Суҳбат чоғида Фарғона "Темурбеклар мактаби" ўқувчилари Қурбон отанинг бошидан кечирганлари, уруш машаққатлари ҳақида воқеаларни тингладилар. Ташрифда Қурбон отага бир қанча эсдалик совғалар топширилди.