Ёшлар билан учрашув...
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатига ташриф буюрилиб, ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.
Учрашув давомида ёшлар ўртасида ватанпарварлик мавзусида сухбат ўтказилиб, ёшларимизни улғайиб, вояга етган заминга мехрли бўлиш, бир умр фарзандлик садоқати билан яшаш ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарз эканлиги, Ватанни севиш ва ватанпарварлик хисси билан яшаш, тинчликни қадрига етиш, уни ардоқлашни ҳамда шукроналик хисси билан яшаш, туғилиб ўсган она диёрга мехр муҳаббат, садоқатини кўрсатишда чуқур билим кераклиги уқтирилди.
Шунингдек, йиғилишда ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган беш ташаббус мазмун моҳияти юзасидан батафсил тўхталиб, ёшлар томонидан берилган саволларга жавоблар берилиб , мактаб интернатида таҳсил олаётган ўқувчи қизлар ҳамда ўқитувчи аёллар 8-март ҳалқаро хотин қизлар байрами билан муборакбод этилди.
Учрашувдан сўнг мактаб интернати ёшлари, ҳарбий хизматчилар, аскарлар билан биргаликда ҳудуддаги боғ ободонлаштирилиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Бундан ташқари, шу куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Яккасарой туман прокуратураси ҳамда Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда Яккасарой туманида жойлашган 172- умумтаълим мактабида ҳам ёшлар билан учрашув ва ободонлаштириш, кўчат экиш тадбирлари ташкил этилди.