March 6, 2020

Прокурор ва ёшлар учрашуви...

Гулистон ҳарбий прокуратураси, Сирдарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши билан ҳамкорликда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида Сайхунобод туманида жойлашган мусиқа ва санъат мактабида ўқувчи ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан ёшларга давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда истеъдодли ўғил-қизларга яратиб берилаётган имкониятлар, хусусан, ҳарбий соҳага етук кадрларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ишлар, муддатли ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар, олий ҳарбий билим юртларига кириш шартлари, шартнома асосида ҳарбий хизматга кириш тартибига оид масалалар юзасидан тушунчалар берилиб якунда уларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилиб, бир қатор фаол ёшларга фахрий ёрлиқлари ва бадиий китоблар топширилди.

Навоий ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Навоий вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида ўқувчи ёшлар ва СЧР батальони аскарлари иштирокида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган фаолларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг-қамровчи ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақидаги маърузалари тингланиб, таклиф этилган ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшларнинг саҳналаштирилган чиқишлари намойиш этилиб, якунида хотин қизларга эсдалик совғалари улашилди.