Уруш фахрийлари холидан хабар олиш давом этмоқда...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида"ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Фарғона ҳарбий прокуратураси ва Тошлоқ тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда, мудофаа ишлари бўлими, ёшлар ва маҳалла фаоллари иштирокида Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани, "Заркент" маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 96 ёшли Акбар ота Турдиалиевнинг хонадонига ташриф буюрилиб, унинг холидан хабар олинди ва унга эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир давомида Акбар ота ёшларга ўз насихатларини бериб, урушнинг оғир даврлари ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, мазкур хонадон ҳовлисини ободонлаштириш мақсадида мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилди.
Шунингдек, Гулистон ҳарбий прокуратураси, Ховос тумани мудофа ишлари бўлими ва Гулистон ихтисослаштирилган санъат мактаби билан ҳамкорликда Ховос тумани Чаманзор маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Махмади ота Ходжабековни хонадонига ташриф буюрилди. Ташриф давомида уруш фахрийси М.Ходжабеков иккинчи жаҳон урушининг аянчли оқибатларини, бошидан кечирган оғир дамлари, уруш даврида яқинларидан жидо бўлгани, бугунги кунда турмуш ўртоғи, фарзанди, набира, эвара ва чеваралари билан биргаликда бахтли ҳаёт кечираётгани, тинчликнинг қадрига етиш кераклиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
Ташриф давомида М.Ходжабековга эсдалик совғалар топширилиб, Гулистон ихтисослаштирилган санъат мактаби ёшлари томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди.
Шу каби тадбир Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан ҳам ташкил этилиб, бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, маҳалла фаоллари ва ёшлар билан биргаликда Наманган вилояти, Поп тумани, Бунёдкор маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 95 ёшли Шайбек ота Гаиповнинг холидан хабар олиш мақсадида унинг яшаш хонадонига ташриф буюрилди.
Тадбирда Шайбек отага эсдалик совғалари топширилди ва ёшлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилиб, шеър ва қўшиқлар ижро этилди.