March 3, 2020

Қаҳрамонлар доим эътиборда...

Гулистон ҳарбий прокуратураси томонидан Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги, Сирдарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши ва Нуронийлар жамғармаси билан ҳамкорликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Гулистон туманида яшовчи Холмирза ота Райимбердиев ва Сирдарё тумани, Зиёкор шаҳарчасида яшовчи Шведенко Иван Иличларни хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди ва уларга эсдалик совғалари топширилиб, хонадонларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан «Иккинчи жаҳон уруши» қатнашчиси Поп тумани, Исковуд МФЙ, Мурғоқ кўчаси, 2-уйда истиқомат қилаётган 95 ёшли Улжабоев Хайдарали отанинг хонадонига ташриф буюрилди.

Тадбир давомида Хайдарали отага эсдалик совғалари топширилиб, хонадонида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Шу каби тадбир Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан ҳам амалга оширилиб, Жанубий операцион йўналиш бошқаруви гуруҳи, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши билан биргаликда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган кичик сержант Хушбок Чоршанбиевич Чориевнинг хонадонига ташриф буюрилиб, онаси Р.П.Чориевани ҳолидан хабар олинди.

Самимий суҳбат чоғида марҳум ҳарбий хизматчининг порлоқ хотираси ёд этилди, ташриф буюрган ҳарбий прокуратура ходимлари томонидан мархум ҳарбий хизматчи онасига совғалар топширилиб, ушбу хонадонга мевали дарахтлар экилди.

Бундан ташқари Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Қўқон гарнизонидаги ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда, мудофаа ишлари бўлими, фахрийлар ва ёшлар иштирокида Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 95 ёшли Усмонжон ота Рахимов ҳамда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида истиқомат қилаётган 96 ёшли Каримжон ота Рахимовларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг холидан хабар олинди.

Тадбир давомида уруш фахрийларига эсдалик совғаси сифатида телевизор ва ногиронлар аравачаси топширилиб, мазкур хонадонлар ҳовлисининг ер майдонлари чопилиб, мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилди. Дарахтлар оқланиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.