February 10, 2020

Жиззахдаги ҳарбий қисмларнинг бирида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди.

Жиззах ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида жойлашган 29-сонли Мехрибонлик уйи тарбияланувчилари учун Жиззах гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида "Очиқ эшиклар куни" доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳарбий хизматчилар томонидан Қуролли Кучларимизда мавжуд бўлган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши ташкил этилиб, уларга ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар ҳақида тўлиқ маълумотлар берилиб, ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар ташки қилинди.