March 2, 2020
Фарғонада "Армия биатлони" спорт мусобақаси ташкил қилинди...
Фарғона ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Қўқон гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида "Армия биатлони" спорт мусобақаси ташкил қилинди.
Мазкур тадбирга Қўқон шаҳридаги умумтаълим мактабларининг 300 нафардан ортиқ ўқувчилари жалб қилинди ва мусобақа якунида ғолибларга фахрий ёрлиқ ҳамда кўкрак нишонлари топширилди.
Шунингдек, ёшлар билан шоир-драматург Аъзам Назирий учрашуви ташкил қилинди. Тадбир сўнгида ҳарбий қисмда ўқувчилар учун "Очиқ эшиклар" куни ўтказилиб, уларга ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар намойиши ташкил этилди.