March 7, 2020
8-март Халқаро хотин-қизлар байрами...
Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан Жанубий операцион йўналиш бошқаруви гуруҳи ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Сариосиё туманида жойлашган Фарход аёллар мурувват уйига ташриф буюрилди.
Ташриф давомида ҳарбий прокуратура ходимлари томонидан мурувват уйидаги хотин-қизларни байрам билан табриклаб, уларга эсдалик совғалари топширилди ҳаммда ушбу тадбирда ҳарбий хизматчилар томонидан она ватан мадҳини тараннум этган куй ва қўшиқлар куйланиб, мурувват уйи тарбияланувчиларига бир олам қувонч бахш этди.