Оммавий сайёр қабуллар
Ҳарбий прокуратура органлари томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий пенсионерлар муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал қилиш мақсадида тизимли равишда оммавий сайёр қабуллар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, Фарғона ҳарбий прокуратураси, Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармаси ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида сайёр қабул ташкил этилди.
Унда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг мурожаатлари тингланиб, асосий эътибор мурожаатларни жойида ижобий ҳал этишга қаратилди.
Шу каби сайёр қабул Андижон ҳарбий прокуратураси, Миллий гвардия Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ҳам ўтказилди.
Қабулда 70 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари қатнашиб, аксарият мурожаатлар жойнинг ўзида ҳал қилинди ва қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олинган ҳолда мутасаддиларга йўналтирилди.
Гулистон ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан ҳам Миллий гвардия Сирдарё вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда бошқарма тизимидаги ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Унда 80 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Амалий тадбирлар давом этмоқда.