Гулистонда ҳарбий хизматчилар билан учрашув...
Гулистон ҳарбий прокуратураси томонидан Сирдарё вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ва унинг тизимидаги туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлими ходимлари билан, шунингдек, тиббий чақирув комиссияси аъзолари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 февраль кунги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан тадбир ташкил этилди.
Тадбирда иштирокчиларга шаффофлик, одиллик ва қонунийлик принципари асосида иш олиб боришлари, коррупция ҳолатларига йўл қўймасликлари ҳақида тушунчалар бериб ўтилди. Шу билан бирга, кўрсатиб ўтилган қарор ижросини таъминлашда жойлардаги муаммолар ўрганилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.