Умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда...
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Тошкент ҳарбий прокуратураси, Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилаётгани муносабати билан Чилонзор тумани, Отчопар кўчаси йўл бўйида бўш турган ер майдонида кўчат экиш тадбири, жумладан мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазиш ҳамда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди.
Шу каби ҳашар тадбирлари Ҳарбий прокуратура томонидан ҳарбий қисмлар қўмондонлиги билан ҳамкорликда, Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги ҳарбий шаҳарчадаги кўп қаватли уйлар атрофи, болалар майдончалари ва ариқлар тозаланди, мавжуд дарахтларга шакл берилиб, қўшимча мевали ва манзарали дарахтлар экилди ва оқлаш ишлари амалга оширилди.