Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органлари ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
2020 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Ш.Ш.Узаков раислигида Республикаси Ҳарбий прокуратураси маҳкамаси ва ҳудудий ҳарбий прокуратураларнинг прокурор-тергов ходимлари иштирокида видеоконференция орқали йиғилиш бўлиб ўтди.
Видеоселектор тарзида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишидаги, Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригидаги ва 2020 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органлари ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Ш.Ш.Узаков Қуролли Кучларни замонавий қурол-яроғ, ўқ-дори, ҳарбий техника, ҳарбий ва техник жиҳозлар билан таъминлаш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда модернизация қилишга доир қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши устидан назорат олиб бориш, Ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, хизматни ўташнинг низом қоидалари асосида ташкил этиш, ҳарбий хизматчилар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, сифатли жанговар тайёргарлик ва ҳарбий хизмат ўташнинг хавфсизлигига қаратилган қонунчилик талабларининг сўзсиз ижро этилиши устидан самарали ва таъсирчан назорат ўрнатиш, Ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлигини сақлаш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни кучайтириш, Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва фарзандларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни бандлик билан таъминлаш чораларини жадаллаштириш, Қуролли Кучларда тўлов интизомини мустаҳкамлаш борасида прокурор назоратини кучайтириб, қарздорлик аҳволини мунтазам ўрганиб бориш ва уларни бартараф этиш юзасидан самарали чоралар кўриш, Бюджет маблағлари ўзлаштирилиши ҳамда мақсадли ишлатилиши доимий мониторинг қилиб, тегишли чоралар кўрилишини таъминлаш, Қуролли Кучларда бўш турган ва фойдаланилмаётган объектларни ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этиш юзасидан масъул идоралар фаолияти устидан назорат самарадорлигини ошириш, Қуролли Кучларда амалга оширилган қурилиш ишлари сифатига масъул идоралар фаолияти устидан назорат самарадорлигини ошириш, бу борада бюджет маблағлари ўзлаштирилиши ва мақсадли сарфланиши доимий мониторинг олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни амалга тадбиқ этиш, Қуролли Кучларда ёрдамчи хўжалиги ер майдонларидан мақсадли фойдаланилиши аҳволи устидан прокурор назоратини таъминлаш, Назорат органлари фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатиб, уларнинг фаолиятини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда самарали ахборот алмашувини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органлари томонидан келгусида ушбу йўналишларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.