Шуманайда ёшлар билан учрашув ташкил этилди...
Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва Шуманай тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги талабларидан келиб чиққан ҳолда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш мақсадида, Шуманай туманида жойлашган мусиқа мактабида Шуманай тумани ИИБда тарбияси оғир ҳамда профилактик ҳисобида турган ёшлар ва мусиқа мактаби ўқувчи ёшлари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда ўқувчи ёшларга юрт истиқболи ва Ватан тақдири, юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор салоҳияти билан масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир шижоатли ёшлар бўлиб вояга етишлари лозимлиги ҳамда Қуролли Кучларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва хусусида тушунчалар берилди.
Шунингдек, ёшлар ва ИИБда тарбияси оғир ҳамда профилактик ҳисобида турган ёшлар Шуманай туманида янги иш бошлаган “Ип игириш корхонаси”га таклиф этилиб, уларга ушбу корхона фаолияти таништирилиб, ҳозирда корхонада 100 кишилик бўш иш ўринлари мавжудлиги билдириб, бўш ўринлар ҳақида ёшларга таништирилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар, керакли тавсиялар олдилар.