Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академиясида Йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш бўйича тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ва Тошкент шаҳар Сергели тумани Маъмурий суди билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академиясида "Йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш" мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда иштирокчиларга 2019 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари томонидан содир этилган йўл-транспорт ходисалари ва бундай ходисаларни келгусида уларнинг олдини олиш масалалари ҳамда амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил тушунчалар берилиб, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди. Шунингдек, тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан тайёрланган 2019 йил давомида ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари бўйича видео лавҳалар намойиш этилди.