April 7, 2020
Кўчма савдо ярмаркаси...
Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Поп тумани бўлими билан ҳамкорликда Поп туманида жойлашган
ёпиқ ҳарбий шаҳарчадаги кўп қаватли уйларда яшовчи ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила-аъзолари ва аҳоли учун арзонлаштирилган нархларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилди.
Наманган ҳарбий савдо ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан арзонлаштирилган нархларда сифатли маҳсулотлар етказиб берилиши таъминланди. Шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича йўриқнома ҳамда карантин ва санитария-эпидемиология тартиб-қоидаларига риоя қилмаганда қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масалалари юзасидан ишлаб чиқилган эслатмалар тарқатилди