July 27, 2019

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар МаҳкамасинингҚарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги «Турон» театр студияси фаолияти янада такомиллаштирилди.

Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги «Турон» театр студияси «Турон» ҳарбий театри» давлат муассасасига айлантирилди.

Театрнинг асосий вазифалари этиб, миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши асарларини, шунингдек, ўзбек халқининг бой маданиятини, буюк аждодларимизнинг меросини, урф-одатларимизни, ота-боболаримиз ҳамда замондошларимизнинг юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги жасоратини мадҳ этувчи, халқ ва армия бирлигини, Ватанга муҳаббат ва ҳарбий қасамёдга содиқликни тараннум этувчи бадиий асарларни тарғиб қилиш;

ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавиятини ва уларнинг санъатга бўлган қизиқишларини кучайтириш, ёшларга ўзбек миллий театр санъати тарихи асосларини, театр санъати ёрдамида маданий-маърифий ва ижодий-бадиий соҳаларда эришилган ютуқларни таништириш;

ёшларнинг ижодий фаоллигини ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, театр санъатига янги усулларни миллий руҳга мослаштирган ҳолда жорий этиш;

ўзида ватанпарварлик, инсонийлик, миллийлик, буюк аждодларимизнинг тарихини акс эттирган спектаклларни намойиш этиш;

турли маданий-маърифий тадбирлар, гастроллар, танловлар, таниқли санъат арбоблари билан учрашувлар ва форумлар, режиссёр ва актёрлар учун маҳорат дарслари ва ўқув тренингларини ташкил этиш, ёшларга жаҳон маданияти ва санъатининг ёрқин намуналарини таништириш орқали уларнинг маънавий ўсишига кўмаклашиш;

давлат ва жамиятда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари обрўсини, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида ҳарбий хизматнинг жозибадорлигини оширишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари шахсий таркибини Ватанга муҳаббат, конституцион ва ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялашга кўмаклашиш, ҳарбий хизматчиларда юксак маънавий-ахлоқий хусусиятларни шакллантириш ва ривожлантириш;

ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг маънавий эҳтиёжларини қондириш, уларни бадиий ижодга фаол жалб қилиш белгиланди.